O‘zLiDeP фаоллари фермерларга ёрдам бермоқда
09.10.2018, 16:53
O‘zLiDeP Наманган вилоят ва туман(шаҳар) Кенгаши ходимлари, маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари ва партия фаоллари Наманган туманидаги “Асқарали ота” кўп тармоқли фермер хўжалиги дала майдонида бўлишди.
– “Меҳнатим – эркин танловим” шиори остида хашарчилар ёрдамга келмоқда, – дейди Наманган тумани “Асқарали ота” фермер хўжалиги раҳбари Шарифжон Давлатов. – Яхши ният қилиб, 35 гектарга “Андижон-34” пахта навини эккан эдик. 40 центнердан хосил олмоқчимиз. Бугун партия ходимлари ва депутатлар ёрдамга келишибди. Биз бундан жуда хурсанд бўлдик.
Кун якунига кўра, энг кўп пахта терган Дилфуза Арсланова, Яйрахон Хайдарова, Расулжон Усмонов, Юлдузхон Сиддиқова ва бошқа хашарчи-теримчиларга O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгашининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.
Рустамжон ХАКИМОВ,
O‘zLiDeP Наманган вилоят
Кенгаши бўлим мудири
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Ўзбекистон-Тожикистон: абадий дўстлик ришталарини мустаҳкамлаб
23.04.2024, 14:17
-
Келажак авлодга муносиб иш ўринини яратиш бугунги давр талаби
21.04.2024, 14:19
-
Туман ёшларининг молиявий саводхонлиги оширилди
21.04.2024, 14:14
-
Сайхунободлик ёшларга бизнеснинг сир-асрорлари ўргатилди
21.04.2024, 13:52
-
Чекка қишлоқларда яшовчи хотин-қизлар учун тиббий кўрик ташкил қилинди
21.04.2024, 13:50
Билдирилган фикрлар
Бахтиёр2018-10-11 15:41:20
Мен хам шу хашарда катнашдим. Хашар элга ярашар деганларидек, фермерни пахта йегим теримида оз булсада хисса кушганимдан бахтиёрман!
Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-10-10 17:11:12
Пахта йиғим терим ҳашарида иштирок этаётган барча партиямиз фаолларига куч ва қувват тилайман. Чарчаманг.