Чимбойда “Ҳорманг пахтакор ёшлар” лойиҳаси ташкил этилди

09.10.2018, 16:56

Чимбойда “Ҳорманг пахтакор ёшлар” лойиҳаси ташкил этилди

O‘zLiDeP Чимбой туман Кенгаши “Ёшлар қаноти” ҳамда Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши билан ҳамкорликда “Тағжап” овул фуқаролар йиғини фермер хўжаликларида ташкил этилган “Фидоий ёшлар” отрядларида пахта йиғим-теримида қатнашаётган ёшлар орасида “Ҳорманг пахтакор ёшлар” лойиҳасини ташкил этди.

– Ҳозирги вақтга қадар ишсиз эдим, – дейди “Фидоий ёшлар” отряди аъзоси Ж.Есбергенова. – Йиғим-терим мавсумида иштирок этиб, кунига 80-90 килограмм пахта териб, оиламизга қўшимча даромад олиб киряпман. Теримчилар учун барча шароитлар яратилган. Фермер томонидан тушлик ташкиллаштирилган бўлиб, меҳнат ҳақимизни ҳар куни олмоқдамиз.

Лойиҳа давомида энг илғор ёш теримчилар тадбир ташкилотчиларининг ташаккурномаси ҳамда совғалар билан тақдирланди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

 Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1222
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Х.Тўраев2018-10-12 09:17:30

Яхши ишлар бўлибди


Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-10-10 17:09:14

Ёшларимиз ҳамма соҳада фаол. Булар ахир Ўзбекистон ёшларида. Барча ёшларимизни айниқса уюшмаган ёшларни пахта йиғим-теримида фаол бўлишга чақириб қоламиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+