O‘zLiDeP Д. Усмоновага 2 ёшгача бола таъминоти учун белгиланган ёрдам пулини олиб беради

09.10.2018, 17:00

O‘zLiDeP Д. Усмоновага 2 ёшгача бола таъминоти учун белгиланган ёрдам пулини олиб беради

O‘zLiDeP Бувайда туман Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари Бувайда туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоларидан иборат ишчи гуруҳ Бувайда тумани “Беклар” маҳалласида бўлиб, аҳоли билан учрашди. Учрашувлар давомида 144 га яқин муаммолар аниқланиб, уларни баратараф этиш чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.         Жумладан, 43 та хонадон вакиллари суюлтирилган газ баллонларини ўз вақтида етиб келмаслиги бўйича, 9 нафар фуқаро муносиб иш топа олмаётгани бўйича 5 нафар хонадон вакиллари эса ичимлик суви бўйича муаммолар мавжудлигини билдирди.  

“Беклар” МФЙ “Қўқон йўли” кўчаси 17-уйда истиқомат қилувчи якка тартибдаги тадбиркор Эркинжон Маҳкамов бир неча йилдан бери темирчилик билан шуғулланиб келмоқда. Тадбиркор белгиланган солиқ тўловлари унинг тадбиркорлигини ривожлантиришда салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидлади. Тадбиркорга “Ҳунарманд” уюшмаси ҳақида тушунча берилди. Уюшмага  аъзо бўлган ҳолда фаолият юритса, бир қанча солиқ имтиёзларидан фойдаланиши мумкинлиги тушунтирилди.

Шу манзилнинг 17-хонадонида яшовчи  Дилфуза Усмонованинг 7 ойлик фарзанди бор. У 2 ёшгача бола таъминоти учун белгиланган ёрдам пулини ололмаётгани ҳақида мурожат қилди. Мазкур мурожаат МФЙ идорасида партия ҳамда мутасадди вакиллар билан ўрганилиб, сентябрь ойи якунида бўлиб ўтадиган комиссия йиғилишида кўриб чиқишга келишиб олинди.

         Ш. Толипова,

O‘zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1376
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-10-10 17:06:13

Депутатлар бугунги кунда аҳоли билан самарали фаолият олиб бормоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+