O‘zLiDeP фаоли пахта режасини биринчилардан бўлиб бажарди

09.10.2018, 17:25

O‘zLiDeP фаоли пахта режасини биринчилардан бўлиб бажарди

Шу кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида пахта-йиғим терими уюшқоқлик билан давом этмоқда.

Пахтачи туманидаги “Музаффар” фермер хўжалиги республикамизда давлатга пахта сотиш режасини биринчилардан бўлиб бажарди.

-Далаларда ҳали ҳосил мўл. Айни кунларда ҳосилни ёғин-сочинли кунларга қолдирмасдан териб олиш учун барча кучлар сафарбар этилган,-дейди фермер хўжалиги раиси Лола Намозова. Шу муносабат билан  O‘zLiDeP Пахтачи туман Кенгаши фаоллари фермер хўжалигида бўлишди.

Давлатга пахта топшириш режасини биринчилардан бажарган “Музаффар”  фермер хўжалиги раиси, O‘zLiDeP аъзоси Лола Намозовага партиянинг фахрий ёрлиғи ҳамда совғалари топширилди

-Асосий мақсадимиз ҳам юртимизда жамият ривожи учун ўзининг муносиб улушини қўшиб келаётган ишбилармон фермер аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказиш орқали уларда тадбиркорлик ва фермерликка бўлган қизиқишини ошириш ҳамда жамиятимизнинг энг илғор қатлами фермер хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат, - дейди O‘zLiDeP Пахтачи туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари У.Ҳамраев.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1464
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Даврон Темиров O‘zLiDeP Бўка туман Кенгаши ижрочи котиби2018-10-11 17:37:07

Партиямиз фаоли "Абдурауф Бўстон" фермер хўжалиги рахбари А.Абдуллаевни пахта сотиш режасини биринчи теримдаёқ 108% бажарганлиги билан Бўка туман Кенгаши номидан табриклаймиз


Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-10-10 17:01:45

Юртимиз далаларидаги оқ олтинни ҳавонинг илиқ кунларида нобуд қилмасдан тезкорлик йиғиб олинишининг аҳамияти жуду катта албатта. Бу ҳашарда партиямиз тарафдорларининг кумаги кўпроқ кўзга ташланмоқда. Бу албатта ҳаммамизни қувонтиради. Пахтачилик "Музаффар" фермер хўжалиги раҳбарини пахта режасини биринчилардан бўлиб бажарганлиги билан табриклайман.


Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб2018-10-10 08:54:51

Софдошимиз Лолаханни давлатга пахта сотиш режасини биринчилардан бўлиб бажарганлиги билан Тахтакупир туман Кенгаши фаоллари номидан табриклаймиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+