“Соктари”ликларнинг транспорт муаммоси бартараф этилди

09.10.2018, 17:32

“Соктари”ликларнинг транспорт  муаммоси бартараф этилди

O‘zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан бир қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, партия ташаббуси билан Ғиждувон туман “Соктари” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “С.Айний уй музей” ёнида янги транспорт корхонаси ташкил этилиб, Ғиждувон туман марказидан С.Айний музейигача олиб борувчи транспорт қатнови йўлга қўйилди.

Авваллари, болаларимиз, ёши катта нуронийларимиз туман марказига бориш учун махсус такси хизматидан фойдаланишга мажбур бўлар эдилар, – дейди Соктари МФЙ фаоли Г.Ҳайдарова. – Эндиликда уйлари ёнидан танспорт қатнайдиган бўлди. Халқ вакилларининг жонкуярлиги, уларнинг махалладаги ҳар бир инсонга ўз оила аъзосидек муносабатда бўлиши муаммойимизни ҳал этди.

Таъкидлаш керак, мазкур муаммо бундан икки ой олдин Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати М.Рахматова ўтказган сайёр қабулида кўтарилган эди.  Мазкур масала депутат ва Соктари МФЙ кўмагида ҳал этилиб, “Феруз Беҳруз” масъулияти чекланган жамияти ташкил қилинди ва унинг негизида 18 та иш ўрни яратилиб, 8 та Дамас, 4 та Матиз, 4та Нексия ва 2 та Кобальт машиналарининг қатнови йўлга қўйилди.  

Шамшод ЖАФАРОВ,

O‘zLiDeP Бухоро вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1365
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-10-10 16:57:29

Партия томонидан ташкил этилаётган сайёр қабулларда аҳолини қийнаётган муаммолар депутатлар томонидан назоратга олиниб уларнинг ижобий ечим топишига кумаклашишда ЎзЛиДеП дан сайланган депутатларнинг ташаббускорликлари таҳсинга лойиқ албатта.


Умида Исаева2018-10-10 08:39:38

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати М.Рахматовага ва партия вилоят Кенгаши ходимларига рахмат. савоб ишни йўлга қўйишган.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+