O‘zLiDeP ишчи гуруҳи “Бўстон” қишлоғи аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлади

09.10.2018, 17:38

O‘zLiDeP ишчи гуруҳи “Бўстон” қишлоғи аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлади

Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ходимлари ҳамда партия Самарқанд вилоят Кенгаши фаолларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурига киритилган МФЙлар аҳолиси билан бевосита мулоқот ўтказилган эди. Учрашувлар чоғида Нарпай туманидаги “Янгиариқ” МФЙ “Бўстон” қишлоғидан келиб тушган 150 та мурожаатларнинг 79 таси ичимлик суви билан боғлиқ эди.

Юқоридаги мурожаатлардан келиб чиқиб, туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан қишлоқ аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш юзасидан туман “Сувоқова” унитар корхонаси ва туман ҳокимлигига  сўровлар жўнатилди.

Сўровга жавобан, “Бўстон” қишлоғини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида натижали ишлар бошланиб кетган. Қишлоқдан 6 км узоқликда жойлашган тоза булоқ сувига 76 мм ўлчамдаги полителин труба тортилиб, 17 нуқтадан сувни аҳолига тарқатиш ишлари олиб борилмоқда. Тоза ичимилик сувининг бошланиши бўлган булоқда 2 та ёпиқ сув йиғиш сиғими барпо этилмоқда. Барча қурилиш ишлари муваффақиятли якунланса, қишлоқдаги 1100 та аҳоли тўлиқ тоза ичимлик суви билан таъминланади.

- Бизни қишлоғимиз “Обод қишлоқ” Давлат дастурига киритилиб, кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Қишлоғимиз аҳолиси бундан бағоят мамнун. Фурсатдан фойдаланиб, халқ манфаати йўлида мана шундай хайрли ишларга бош бўлаётган Президентимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.  Шу билан бир қаторда ишлар самарадорлигини оширишда, айниқса тоза ичимлик сувини келтиришда муносиб ҳиссасини қўша олган партия депутатларига ҳам катта раҳмат, - дейди ушбу маҳалла фаолларидан У.Низомов.

Бахтигул Қаршиева

O‘zLiDeP Самарқанд

вилоят Кенгаши

 матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1397
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-10-10 16:53:21

Бугунги кунгача партиямиз фаолларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан аҳолининг кўпгина муаммолари ижобий ечим топди. Бу эса ўз навбатида шуни англатадики партиямиз чин маънода халқ билан бирга!


Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-10-10 08:47:44

УзЛиДеП фаолларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурига киритилган жойлардаги МФЙлар аҳолиси билан бевосита сухбат давомида купчилик муоммаларни шу жойнинг узида хал килинишига амалий ердам курсатилди. Маколадаги Самарканднинг Бустон кишлоги ахолисига тоза ичимилик сув билан мунтазаам равишда таъминлашга каратилган ишларнинг самараси куриниб тур. Партиямиз фаоллари билан мактанамиз, келгуси ишларингизда омадлар тилаймиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+