O‘zLiDeP кўмаги билан андижонлик Ниёзбек Ниёзов ишга жойлашди

10.10.2018, 19:37

O‘zLiDeP кўмаги билан андижонлик  Ниёзбек Ниёзов ишга жойлашди

Ниёзбек Ниёзов Балиқчи тумани “Баркамол” маҳалласида истиқомат қилади. Андижон давлат университетини тамомлаганига бир йилдан ортиқ вақт бўлди. Шу кунга қадар мутахассислиги бўйича қанча ўқув даргоҳига иш излаб борди, аммо натижа бўлмади. O‘zLiDeP мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳнинг жойларда аҳоли муаммоларини ўрганишлари давомида Ниёзбекнинг ишга жойлашишига ёрдам берилди.

– Партия кўмаги билан айни вақтда ўз мутахассислигим бўйича Бўз туманидаги қишлоқ хўжалик коллежида иш бошладим, - дейди Ниёзбек Ниёзов. – Бундай беминнат ёрдамнинг ўзи катта эътибор ва ғамхўрлик намунасидир. Бунинг учун O‘zLiDePга раҳмат!

Таъкидлаш керак, O‘zLiDeP ишчи гуруҳи “Обод қишлоқ” дастури доирасида ўтган сентябрь ойида аҳоли билан очиқ мулоқотлар давомида коммунал соҳада 43 та, ижтимоий соҳада 8 та, ҳуқуқий соҳада 2 та, бандлик йўналишида эса 45 та муаммога ижобий ечим топди.

Одинахон Турғунова,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши ташкилий-партиявий

ишлар бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

 

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    248
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+