O‘zLiDeP депутати кўмагида “Яккатут” МФЙнинг 700 нафар хонадонига газ баллонлари етказиб берилади
10.10.2018, 19:52

Наманган шаҳар “Яккатут” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаролар Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Маъруф Мўминовга газ баллонларини ўз вақтида етказишни таъминлаш бўйича мурожаат қилган эди.
Уддабурон, кўпни кўрган, фидоий депутатимиз ушбу кўтарилган муаммо ечими юзасидан изланди ва мутассадди ташкилот раҳбарларига сўров жўнатди. Натижада мазкур ҳудудда жойлашган “Боғ” кўчасида газ баллонларни тўплаш учун махсус жой ажратилди.
– “Қишни ғамини ёзда қил” деган нақл бор халқимизда, – дейди депутат Маъруф Мўминов. Яккатут МФЙда 710 та хонадон бўлиб, унда 5 минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. Эндиликда газ баллонларни ўз вақтида келиши тўлиқ таъминланади. Халққа хизмат қилиш ҳар бир инсоннинг бурчи деб биламан.
Рустамжон ХАКИМОВ,
O‘zLiDeP Наманган вилоят
Кенгаши бўлим мудири
O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Ҳоким ўринбосари тадбиркорлар мурожаатини жойида ҳал этди
18.02.2019, 22:14
-
“Шишаки”да аҳоли депутат фаолиятидан мамнунми?
14.02.2019, 20:35
-
Жорий йилда Иштихонда 3200 янги иш ўрни яратилади
12.02.2019, 23:11
-
Каттақўрғонда “Hungyuan Cement” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси ташкил этилди. Лойиҳа тўлиқ амалга оширилгач 1500 нафар ёш ишли бўлади
12.02.2019, 23:02
-
Фарғоналик тадбиркор нимадан норози?
11.02.2019, 22:22
Билдирилган фикрлар
Тохиржон2018-10-12 03:05:25
Электр масаласи хам курилса буёги киш келмокда