O`zLiDeP каттақўрғонлик тарғиботчилар учун ўқув-семинар ташкил этди

10.10.2018, 20:04

O`zLiDeP каттақўрғонлик тарғиботчилар учун ўқув-семинар ташкил этди

O`zLiDeP Каттақўрғон туман Кенгаши ҳузурида шакллантирилган тарғиботчилар (лидерлар) гуруҳи аъзолари учун тумандаги мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар”  ўқув-спорт  техника клубида семинар ташкил қилинди.

Тадбирда сиёсий партияларнинг мақсад ва вазифалари, “Обод қишлоқ” “Обод маҳалла”, “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастурлари ижросини таъминлашда O`zLiDePнинг ўрни ва асосий вазифалари тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

– Бугунги ўқувда “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонун ҳақидаги билимларимизни янада мустаҳкамлабгина қолмай, мамлакатимизда тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар,  ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган қарор ва фармонларнинг мазмун-моҳияти ҳақида ҳам кенг тушунчаларга эга бўлдик, – дейди O`zLiDeP фаоли Гулбаҳор Сатторова. – Хусусан, “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида белгиланган вазифалар навқирон авлод вакиллари учун катта имкониятлар эшигини очади.  

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунларида халқ вакилларининг ваколатлари ва масъулиятлари ҳақида ҳам сўз юритилди.

Бахтигул Қаршиева

O`zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1799
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ш.Бўронов-аппарат рахбари2018-10-11 17:03:13

Ушбу уқув-семинар O`zLiDeP Когон туман Кенгаши ҳузурида шакллантирилган тарғиботчилар (лидерлар) гуруҳи аъзолари учун тумандаги Мусика мактаби биносида ўтказилди. Гурух аъзолари янада ўз билимларни оширилди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+