“Кичик жончекка”даги 51 нафар фуқаро O‘zLiDeP фаолларининг саъй-ҳаракати билан доимий иш жойига эга бўлди

11.10.2018, 21:20

“Кичик жончекка”даги 51 нафар фуқаро O‘zLiDeP фаолларининг саъй-ҳаракати билан доимий иш жойига эга бўлди

Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аппарати ҳамда партиянинг барча ҳудудий кенгашлари ва депутатлик корпуси вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар жойларда “Обод қишлоқ” дастурига киритилган ҳудудлар аҳолиси билан юзма-юз мулоқот ўтказиб, турли масалаларда қатор муаммолар аниқланган эди.

Аҳоли билан юзма-юз мулоқотларда, учрашувларда аниқланган муаммолар партия депутатлик корпуси орқали босқичма-босқич ижобий ечимини топмоқда.

Хусусан, Сурхондарё вилоятида “Обод қишлоқ” Давлат дастурига киритилган ҳудудларга чиққан ишчи гуруҳи бир неча кун давомида 1 318 та хонадонда бўлишди. Мулоқотлар жараёнида аҳолини ўйлантираётган масалаларга жўялироқ ечим топиш чоралари кўрилди.

– Маҳалламиз қисқа муддат ичида замонавий қиёфа касб этди, – дейди Узун туманидаги “Кичик жончекка” МФЙда яшовчи Дилбар Пардаева. – Томорқа учун оқар сувнинг йўқлиги маҳалла аҳлини қийнаб келаётганди. O‘zLiDeP депутатларининг амалий ёрдами туфайли сув келди.

Арзимасдек туюлган нуқсон ёки камчилик ҳам одамлар руҳиятига салбий таъсир кўрсатиши сир эмас. Аҳоли банд­лиги таъминланишининг ўзи эса кўп муаммолар барҳам топишига замин яратади. Шу нуқтаи назардан, “Кичик жончекка”даги ишсиз 126 нафар фуқаронинг 51 нафари партия фаолларининг саъй-ҳаракати билан доимий иш жойига эга бўлгани муҳим аҳамиятга эга.

Ўрганиш жараёнида ўз бизнесини бошлаш ниятида юрган юртдошларимиз ҳам талайгина эканлиги аён бўлди. Қишлоқда иссиқхона ташкил этиш, тикувчилик цехини ишга тушириш ва ”Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури бўйича тушган 21 та мурожаат ўрганилиб, шундан 6 таси жойида ечилди.

– Ўз тадбиркорлигимни бошлаш учун 25 миллион сўм кредит олиб, маҳалла аҳлига савдо ва маиший хизматни йўлга қўйишда партия вакиллари ёрдам берди, – дейди Музработ туманидаги “Юртим жамоли” МФЙда яшовчи Шавкат Ғозиев. – Келгусида тармоқни янада кенгайтириб, маҳалла гузари барпо этиш ниятим бор.

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1353
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+