O‘zLiDeP ишчи гуруҳи ғиждувонлик 10 нафар фуқарога “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг истеъмол кредитини олишга кўмаклашди

11.10.2018, 21:23

O‘zLiDeP ишчи гуруҳи ғиждувонлик 10 нафар фуқарога “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг истеъмол кредитини олишга кўмаклашди

Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аппарати ҳамда партиянинг барча ҳудудий кенгашлари ва депутатлик корпуси вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар жойларда “Обод қишлоқ” дастурига киритилган ҳудудлар аҳолиси билан юзма-юз мулоқот ўтказиб, турли масалаларда қатор муаммолар аниқланган эди.

Аҳоли билан юзма-юз мулоқотларда, учрашувларда аниқланган муаммолар партия депутатлик корпуси орқали босқичма-босқич ижобий ечимини топмоқда.

Хусусан, Бухоро вилоятидаги ишчи гуруҳи томонидан Ғиждувон туманидаги “Сармижон” ва “Ростгўй” МФЙда ўтказилган  учрашувлар чоғида  аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларига  алоҳида эътибор қаратилди.

Бугунги кунда ушбу маҳаллаларда жами 8 170 нафар киши истиқомат қилади. Ушбу ҳудудларда 5 та фермер хўжалиги, 57 та тадбиркорлик субъекти фаолият юритмоқда. Партия фаоллари жами юзта хонадонда бўлиб, аҳолининг турмуш шароити билан яқиндан танишдилар.

Мулоқотлар давомида мавжуд муаммолар юзасидан 11 та масала кўтарилган бўлса, уларнинг аксарияти ҳал этилди. Мисол учун туманнинг Лабирўт қишлоғидаги кам таъминланган оилаларда яшовчи Замира Облобердиева, Холида Чориева ва Барчиной Азизоваларга, шунингдек, Ростгўй қишлоғидаги эхтиёжманд аёллардан Юлдуз Усмонова, Маҳлиё Худойбердиева, Наргиза Бақоеваларга тикув машиналари берилди. Партия фаоли бошқараётган “Ғиждувон Машҳураси” хусусий корхонасида 42 нафар аёлга бепул ўқиш имконияти яратилганлиги уларнинг  келгусидаги  тадбиркорлик фаолиятлари талаб даражасида бўлишида муҳим аҳамият касб этиши ўз-ўзидан аён.

  “Ростгўй” МФЙда болалар боғчасини ташкил этиш бўйича тушган таклифлар  ўрганилиб, ушбу  масалани ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Ишчи гуруҳи саъй­ҳаракатлари натижасида 10 нафар фуқарога “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг истеъмол кредитини олишга оид тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

 Халқ депутатлари Ғиждувон туман Кенгаши депутати М. Раҳматова кўмагида “Соктари” МФЙ  ҳудудида “Феруз Бехруз” МЧЖ ўз фаолиятини бошлади ва  шу тариқа  18 та  янги иш ўрни яратилди.  Эндиликда  ушбу  корхона ихтиёридаги 8 та енгил автомобилда йўловчиларнинг оғири енгил, узоғи яқин  қилинмоқда.

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    306
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-10-12 09:03:37

Партиямиз фаоллари тамонидан тузилган ишчи гурух ердами билан ахолига курсатилаетган амалий ердамлар партиямизнинг жамиятдаги обрусини оширади. Бу олинган кредитлар билан албатта тадбиркорлик ишлари йулга куйилади, янги иш уринлари яратилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+