O‘zLiDeP ташаббуси билан ташкил этилган бўш иш ўринлари ярмаркасида андижонлик 22 нафар ёшлар бандлиги таъминланди

12.10.2018, 19:41

O‘zLiDeP ташаббуси билан ташкил этилган бўш иш ўринлари ярмаркасида андижонлик 22 нафар ёшлар бандлиги таъминланди

Андижон шаҳридаги ёшлар боғидаги бўш иш ўринлари ярмаркаси андижонлик 200 нафардан ортиқ йигит-қизларни бағрига чорлади. O‘zLiDeP Андижон шаҳар Кенгаши ташаббуси билан бўлиб ўтган мазкур “Тадбиркорлик ва бандлик” ярмаркаси вилоят ҳокимлиги, вилоят бандлик бош бошқармаси, вилоят прокуртураси, вилоят ИИБ, вилоят давлат солиқ қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди каби қатор мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда 45 та ташкилот ўз бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

-Бугунги тадбирда муқим иш жойига эга бўлдим, - дейди ўтган ўқув йилида касб-ҳунар коллежини тамомлаган Роҳила Алимова. – Тикувчиликка қизиқаман, шу боис Андижон шаҳридаги “Сабо Ҳамкор” трикотаж цеҳига тикувчи бўлиб ишга жойлашдим. Бундай имкониятдан хурсандман. O‘zLiDePга раҳмат!

Тадбирда Роҳила сингари ёшлар нафақат бандлик борасидаги муаммоларига ечим топдилар, шунинг билан бирга ҳунармандлар томонидан намойиш этилган миллий асарлар кўргазмасидан баҳраманд бўлдилар.

Жаҳонгир Жиянов,

O‘zLiDeP Андижон

шаҳар Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    1128
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+