Хонободлик 7 нафар иқтидорли ёшлар O‘zLiDeP кадрлар заҳирасига олинди

12.10.2018, 19:48

Хонободлик 7 нафар иқтидорли ёшлар O‘zLiDeP кадрлар заҳирасига олинди

Наврўзой Сайфутдинова Хонободдаги нуфузли ташкилотда ходимлар билан ишлаш инспектори бўлиб фаолият юритади. Сиёсиий соҳадаги билимлари, қизиқишлари уни O’zLiDeP билан доимий ҳамқадам бўлишга ундайди. Шунинг учун ҳам партия Хонобод туман Кенгаши томонидан ўтказиладиган барча тадбирларда фаолликни қўлдан бермайди. 

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Сиёсий таълим маркази ҳамда Хонобод шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида партия дастурий мақсад ва вазифаларининг тарғиботи ҳамда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришга оид қарор ва фармонларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган “Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштиришда партия фаоларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишнинг устувор йўналишлари” мавзусидаги ўқув-семинарида Наврўза каби фаол йигит-қизларнинг 20 нафари иштирок этди.

-Ўқув семинари бизга нафақат сиёсий майдондаги янги меъёрий ҳужжатларни ўрганиш имконини берди, балки ўтказилган амалий машғулот давомида бир-биримиз билан олган билимларимиздан келиб чиқиб, очиқ баҳсга кириша олишимизни, танқидга тик қарашни, эркин фикр айта олишни ўргатди, - дейди Наврўза Сайфутдинова. – Бу биз бугун эга бўлган кўникмаларимизнинг илк қадамларидир.

Ёшлардаги сиёсий, ҳуқуқий билимларни ошириш баробарида улардаги нутқ маданияти ва лидерлик қобилиятини шакллантиришга хизмат қилган мазкур ўқув семинарда хонободлик 7 нафар иқтидорли фаоллар партиянинг заҳира кадрлар рўйҳатига олинди.

Шуҳратбек Бозаров,

O‘zLiDeP  Андижон вилояти

Кенгаши ҳузуридаги

 Сиёсий таълим маркази раҳбари

  • Кўрилди
    965
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+