O‘zLiDePнинг юзма-юз мулоқотида фермерларлар хориждан наслли чорва молларини олиб келишдаги муаммолар ҳақида гапирди

12.10.2018, 19:59

O‘zLiDePнинг юзма-юз мулоқотида фермерларлар  хориждан наслли чорва молларини олиб  келишдаги муаммолар ҳақида гапирди

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари Кегейли туманида партиямиз электорати бўлган тадбиркор ва фермерлар билан учрашди. “O‘zLiDeP – тадбиркор ва фермерлар манфаатлари ҳимоячиси” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари, маҳаллий кенгашлардаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этди. Тадбирда чорвачилик соҳасини ривожлантиришга оид масалалар ва фермерларни қийнаб келаётган муаммо ва таклифлар муҳокама қилинди.    

Фермерлар билан юзма-юз мулоқот жараёнида хориждан наслли чорва молларини олиб келишда келиб чиқаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш йўлларини муҳокама қилдик, – деди O‘zLiDeP Кегейли туман Кенгаши аппарат раҳбари Б.Искандаров. – Шунингдек, тадбир давомида тадбиркорлар фаолиятлари давомида учраётган айрим муаммоларни айтиб ўтишди.

Тадбир давомида фермерлар томонидан кўтарилган муаммолар бўйича Халқ депутатлари  Кегейли туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборишга келишиб олишди. 

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1165
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+