O‘zLiDeP фаоллари Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика марказига масофавий ўқитишни ташкил этиш бўйича таклиф берди

12.10.2018, 20:02

O‘zLiDeP фаоллари Тадбиркорлик фаолияти  асосларини ўқитиш республика марказига масофавий  ўқитишни ташкил этиш бўйича таклиф берди

O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази билан ҳамкорликда Тошкент давлат аграр университетида “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида ўқув ташкил этди.

Унда Партия фаоллари, “Ёшлар қаноти” аъзолари, Савдо-саноат палатаси, Тошкент давлат аграр университети талабалари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда таъкидланганидек, бугунги кунда Марказ томонидан 8685 нафар тадбиркорлик субъекти вакиллари ва аҳоли бепул ўқитилган бўлиб, уларнинг 7263 нафари сертификатлар билан тақдирланди. Ўқувлардаги кузатишлар шуни кўрсатмоқдаки, таҳсил олган тингловчилардан 768 нафари тадбиркорлик фаолиятини янгидан бошлаган бўлса, 331 нафар ўз тадбиркорлик фаолиятларини янада кенгайтирганлар. Марказ тингловчилари томонидан ўз фаолиятларини бошлаши ва янада кенгайтириш мақсадида банклардан жами 9,6 млрд. сўм кредит маблағлари олинган, 1466 та янги иш ўринлари яратилган.

-  Бугунги мулоқотда партиямизнинг дастурий мақсад ва вазифалари борасида, электоратимиз,  қолаверса, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ҳар бир фуқарони фаолликка ундаш, уларнинг янги ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашда партиямизнинг ўрни борасида кўплаб маълумотлар бердик, - дейди O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими раҳбари Д.Камолиддинов. – Шунингдек, мулоқот давомида соҳа мутахассислари томонидан бугунги кунда ёшлар, аёллар тадбиркорлигини, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш борасида давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имконият ва имтиёзлар ҳамда “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури мақсад-вазифалари бўйича  ҳам кенг маълумот бердик.  

Тадбир давомида O’zLiDeP фаоллари ёшларни тадбиркорликка қизиқтириш мақсадида ўқув жараёнига инновацияларни киритиш, жумладан, масофавий ўқитишни ташкил этиш бўйича таклиф берди.

O‘zLiDeP Тошкент вилояти

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1636
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+