Теримчилар O‘zLiDePга терим жойига кўчма озиқ-овқат дўконларини ташкил этиш бўйича таклиф берди

12.10.2018, 20:15

Теримчилар O‘zLiDePга терим жойига кўчма озиқ-овқат дўконларини ташкил этиш бўйича таклиф берди

O‘zLiDeP  Чортоқ туман Кенгаши ходимлари тумандаги “Мучум Кесканёр Техсервис” ММТП ҳудудидаги “Муродулла уста пахтакор” фермер хўжалиги теримчилари ва ишчилари билан учрашди. Учрашувда такрорий экинлар учун олинаётган минерал ўғитларнинг нархи қимматлиги, қишлоқ хўжалиги техникалари учун ёқилғи мойлаш маҳсулотларини етказиб беришдаги узилишлар ҳақида сўз борди. 

– Бу йил яхши даромад ололмадик, – дейди “Усмонжон Дилором Дилфуза” фермер хўжалиги иш юритувчиси Бахтиёр Режабоев. – Бунинг асосий сабабларидан бири қишлоқ хўжалиги экинларини зараркунанда хашоратларга қарши курашиш учун ишлатиладиган дори воситалари сифатсизлигидир. 

Учрашувда терим жойига кўчма озиқ-овқат дўконларини ташкил этиш борасида таклиф билдирилди.

Билдирилган таклиф ва шикоятларни ҳал қилиш бўйича Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи мутасадди идораларга сўровлар билан чиқишга келишиб олинди.

Музаффар Тўхтасинов,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    1145
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+