ИИБнинг рўйхатида турувчи ва рўйхатдан чиқарилган 10 нафар тайлоқлик фуқаролар тадбиркорликка жалб қилинди
12.10.2018, 20:23
O‘zLiDeP Тайлоқ туман Кенгаши ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамкорлигида "Шопўлат" маҳалла фуқаролар йиғинида туман ички ишлар бошқармасининг махсус рўйхатида турувчи ва рўйхатдан чиқарилган 10 нафар фуқароларнинг оиласи ва ота-оналари иштирокида "Ҳар бир оила тадбиркор" дастурининг тарғиботига бағишланган тадбир ташкил этилди.
Туман ҳокимлиги, Агробанк АТБ туман бўлимидан вакиллар, маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари иштирок этган тадбирда “Ҳар бир оила тадбиркор” дастурининг мазмун-моҳияти ҳақида йиғилганларга тушунчалар берилди.
- Тадбирдан мақсад, рўйхатдан чиқарилган фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларни иш билан таъминлаш, "Ҳар бир оила тадбиркор" дастури доирасида фуқароларга берилаётган 7 фоизлик имтиёзли кредитлар ҳақида тушунчалар беришдан иборатдир. Улар жамиятда ўз ўрнини топиб, тадбиркор сифатида фаолият бошлашидан манфаатдормиз, - деди O‘zLiDeP Тайлоқ туман Кенгаши раиси З.Авазов.
Учрашувда иштирокчиларга банк ходимлари томонидан кредит олиш ва ҳужжатларини тайёрлаш ҳақида тушунчалар берилди.
Бахтигул Қаршиева
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят
Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
“Энди Россияга бориб ишлашга ҳожат қолмади”, дейди мирзаободлик ёш тадбиркор М.Мамажонова
14.05.2019, 16:13
-
Томорқа – даромад манбаи
10.05.2019, 16:04
-
Жорий йилда Каттақўрғонда 95 нафар фуқарога тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун 2 млрд. 369,5 млн сўмлик кредит ажратилди
25.04.2019, 16:49
-
O‘zLiDeP сайхунободлик 100 иш ўрин яратмоқчи бўлган тадбиркорга 50 та тикув дастгоҳлари олиб беришда кўмаклашди
18.04.2019, 17:34
-
Жорий йилда Самарқандда оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун 300 млрд сўм кредит маблағлари ажратилади
08.04.2019, 18:38
Билдирилган фикрлар
Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-10-13 19:32:54
Давлатимизда истиқомат қилиувчи ҳар бир фуқаро бизнинг фуқаромиз, оиламизнинг, жамиятимизнинг аъзоси. Шу нуқта назардан олиб қараганда, билиб-билмай адашган инсонларнинг ҳаётда тўғри йўлга тушиб олишларига кўмаклашиш биринчидан, савоб иш, иккинчидан, уларнинг жамиятда яна ўзларининг муносиб ўрин топишларида муҳим аҳамият касб этади. Бу борада амалга оширилаётган ишлар бўйича Тайлоқлик партиядошларимизга омад тилаймиз.