“Мароқанд дезинфекция” корхонасида O‘zLiDeP қуйи бўғини ташкил этилди

12.10.2018, 08:25

“Мароқанд  дезинфекция” корхонасида O‘zLiDeP қуйи бўғини ташкил этилди

O‘zLiDeP Тайлоқ туман Кенгаши томонидан партиянинг аъзолар сафини кенгайтириш, уни мақсад ва вазифаларини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида жойларда тарғибот учрашувлари уюштирилмоқда. Шундай тадбирлардан бири тумандаги “Мароқанд дезинфекция” хусусий корхонасида бўлиб ўтди. Мазкур корхона 2017 йилда ташкил топган бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларга сервис хизматларини йўлга қўйган. Учрашувлар давомида партия фаоллари томонидан «Ҳар бир оила тадбиркор», «Ёшлар келажагимиз» Давлат дастурларининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар берилди. Тадбирлар натижаси ўлароқ, корхонанинг 15 нафар ишчи ходими партия сафига кириш истагини билдиришди.

Бахтигул Қаршиева

O‘zLiDeP Самарқанд

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1032
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+