O‘zLiDeP вакиллари хивалик энг илғор фермер ва теримчиларни рағбатлантирди

14.10.2018, 11:43

O‘zLiDeP вакиллари хивалик энг илғор фермер ва теримчиларни рағбатлантирди

Қадам ака Қутлиев Хива туманида биринчи бўлиб давлатга пахта топшириш режасини ортиғи билан бажарган “Раҳимберган Ҳожи-Анбар” фермер хўжалиги раҳбари. Кўп йиллардан бери тинимсиз меҳнати билан пахтани етиштириш ва сифатли қилиб териб олиш бўйича кўпларга ўрнак бўлиб келмоқда.

- 2005 йилдан бери фермерлик билан шуғулланаман, - дейди Қ.Қутлиев. Ўтган йили 25 гектар ердан 54 центнердан давлатга пахта топширган бўлсак, бу йил 23 гектар еримиздан 48 центнердан пахта топширдик ва режани ортиғи билан бажардик. Фермер хўжалигимизда бугунги кунда 12 нафар доимий ва 120 нафар мавсумий ишчиларимиз меҳнат қилмоқда. Бундан ташқари фермер хўжалигимизда яна 10,4 гектар ғалла, 5 гектар боғдорчилик, 6 гектар полизчилик, 2 гектар ерга аччиқ қалампир ҳам етиштирмоқдамиз. 30 дан ортиқ наслли чорва молларимиз ҳам бор. Келгусида пахтадан бўшаган ерларимизга ғалла маҳсулотлари экишни режа қилганмиз.

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши раиси Шавкат Сафарбаев ва Кенгаш ходимлари пахта йиғим теримида фаол қатнашаётган ва юқори натижаларга эришган бу каби фермер ва деҳқонларни, миришкор теримчиларнинг холидан хабар оляпти. Кунига 120 кг пахта териб келаётган энг илғор теримчи Манзура Раҳимовага, “Гандимён фаҳри” фермер хўжалигининг энг илғор теримчилари Муқаддас Машарипова, Зумрад Жаббороваларга қимматбаҳо совғалар ва партиянинг ташаккурномаларини топширди. Илғор теримчиларнинг ҳар бири шу кунгача 2,5 тоннадан ортиқ пахта териб, хирмонга ўзларининг муносиб улушларини қўшиб келмоқдалар.

Дилшод Гафуров,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    1097
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+