O‘zLiDeP кўмаги билан тадбиркор Зулфия Дилимова фаолиятини кенгайтирди

14.10.2018, 11:54

O‘zLiDeP кўмаги билан тадбиркор Зулфия Дилимова фаолиятини кенгайтирди

Зулфия Дилимова ёш бўлишига қарамай тикувчиликда анча моҳир. У тиккан аёллар либослари ички бозорда харидорларига эга. Атрофида 10 нафарга яқин шогирдлари бор. Эндиликда ҳунарманд фаолиятини янада кенгайтириб, ўзи истиқомат қиладиган Андижон тумани марказида тикув цеҳи очмоқчи. Маълум меъёрда маблағи бор, бироқ фаолият бошлаш учун камлик қилиши турган гап. Кредит олиш масаласида эса боши қотган. O‘zLiDeP Андижон туман Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи томонидан ташкил этилган ўқув семинарда Зулфиянинг мақсади сари дадил қадам ташланди. “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури ижроси юзасидан ташкиллаштирилган тадбирда асосан тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги хотин-қизларга мутасаддилар томонидан атрофлича маслаҳат, тавсия, кўникма ва ёрдамлар берилди.

-Кредит маблағи ҳисобига фаолият бошлаш осон эмасдек туюлаётганди, - дейди Зулфия Дилимова. – Аммо бугунги семинарда бу борадаги қўрқув йўқолди. Саволларимга жавоб олиш билан бир қаторда O‘zLiDeP кўмагида тижорат банки туман филиалидан 15 миллион сўмлик (7 фоизлик) имтиёзли кредит олиш имкониятига эга бўлдим. Бунинг учун партияга раҳмат!

Ишбилармон, ташаббускор, интилувчан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг қизиқишларига имкон беришга қаратилган бу каби тадбирлар жойларда тизимли равишда ўтказилиб келинмоқда.

Назирахон Толипова,

O‘zLiDeP Андижон туман Кенгаши

ижрочи котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1210
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қ.Эшқораева Навоий вилоятьи, Учқудуқ тумани2018-10-15 17:00:48

Партиямиз кўмаги билан тадбиркорлик субектлари фаолияти кенгайиши барчамизни қувонтиради албатта. Биз электоратимизни доимо қуллаб-қувватлаймиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+