O‘zLiDeP депутати кўмаги билан Андижон шаҳрида хайрия тадбирлари ташкил этилди

14.10.2018, 11:59

O‘zLiDeP депутати кўмаги билан Андижон шаҳрида хайрия тадбирлари ташкил этилди

Ҳафизахон Икромова Андижон шаҳридаги Оқроввот маҳаласида истиқомат қилади. Ёлғиз, боқувчиси йўқ бу фуқаро халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Шоҳрухбек Солиев сайловчиларидан бири. Бугун у халқ вакилига овоз бериб адашмаганидан мамнун. Чунки халқ манфаати, аҳоли розилиги учун берилган ваъдалар бугун ўзини оқлаётганини ҳар қадамда кўриш мумкин.

-Депутатга раҳмат, унинг биз каби кўнгли яримлар ҳолидан доимий хабар олишлари кўнглимизни кўтаради, ҳамиша эътибордан четда эмаслигимизни ҳис қиламиз, - дейди Ҳафизахон Икромова. – Мана, масалан, куни кеча хонадонимдаги электр симёғочдаги носозликни вақтида бартараф этишда кўмаклашгани эртанги қишли қировли кунларимиздаги қулайликка заминдир. Бундан ташқари суюлтирилган газ баллони тақдим этилгани ҳам мана шундай эзгу ёрдамнинг намунасидир.

Ҳафизахон Икромова каби ёрдамга муҳтожлар депутат кўмагидан хурсанд. Жумладан, Андижон шаҳридаги “Наврўз” маҳалласида истиқомат қилувчи Ҳабибахон она Қосимова 1-гуруҳ ногирони, тўшакка михланган онахонга ғамхўрлик зарур. Депутат ҳомийлиги остида олиб берилган ногиронлик аравачасида бугун маҳалла айланишга чиқаётган онахоннинг қувончи чексиз.

-Тўғри, депутат Шоҳруҳбек бизнинг сайлов округимиздан сайланган эмас, бироқ бизнинг мурожаатларимизга ҳам бефарқ қарамайди. Бундай хайрли ишлар халқ ишонган ҳар бир номзод фаолиятида кўриниши керак.

Муяссархон Умурзақова,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши мафкуравий

ташвиқот-тарғибот

бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1542
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-10-15 16:58:44

Депутатларимиз ташаббуси билан ўтказилаётган хайрли ишлар кулами тоборо ортиб бормоқда. Халқ ноиблари чин маънода халқнинг дарду ташвишлари билан яшасагина халқнинг розилигига эришади.


Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб2018-10-15 15:22:10

Партиямиздан сайланган депутатларимизнинг фаоллиги бизни кувонтиради албатта, уларнинг хурмати баланд булиб халкнинг ишончи ошади ва жамиятда хам обруси ортади.


Х.Тўраев2018-10-15 10:02:22

Яхши иш бўлибди


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+