“Ёш лидер қизлар клуби” ташаббуси билан андижонлик талаба қизларнинг 23 нафари O‘zLiDeP сафига қабул қилинди

15.10.2018, 19:58

“Ёш лидер қизлар клуби” ташаббуси билан андижонлик талаба қизларнинг 23 нафари O‘zLiDeP сафига қабул қилинди

Андижон давлат университетида “Аёллар ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида мамлакат қонунчилигини янада такомиллаштиришнинг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. O‘zLiDeP Андижон шаҳар Кенгаши “Ёш лидер қизлар клуби” ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирда мамлакатимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида тадбиркор хотин - қизларнинг фаолиятини такомиллаштириш, юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий - иқтисодий, сиёсий ислоҳотлар моҳиятини аёллар ўртасида кенг тарғиб қилиш масалалари алоҳида тилга олинди.

-Биз билан доимий ҳамкорликда ишлаётган фаол тадбиркор хотин-қизларимиз кўпчиликни ташкил этади, - дейди O‘zLiDeP Андижон шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Жаҳонгир Жиянов. – Уларга айрим ҳолларда фаолиятлари доирасида кўмаклар зарур бўлади. Бу борада ишбилармон хотин-қизларимизнинг ҳуқуқий билимларини ҳам оширишимиз керак. Бугунгидай тадбирларимиз айни мақсадга хизмат қилади.

Давра суҳбати давомида олийгоҳнинг 23 нафар талаба қизлари партия аъзолиги сафига қабул қилиндилар.

Дилдора Олимжонова,

O‘zLiDeP Андижон шаҳар Кенгаши

“Ёш лидер қизлар клуби” аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    412
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+