O‘zLiDeP фаоли хонободлик ёшларга тадбиркорлик борасидаги маҳорат дарси ташкил этди

15.10.2018, 21:41

O‘zLiDeP фаоли хонободлик ёшларга тадбиркорлик борасидаги маҳорат дарси ташкил этди

O‘zLiDeP Хонобод шаҳар Кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан Хонобод шаҳридаги сервис ижтимоий-иқтисодиёт коллежида маҳорат дарслари ташкил этилди. “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида бўлиб ўтган мазкур машғулотлар ёшларда тадбиркорлик фаолиятидаги саводхонлигини ошириш, ишбилармонлик муҳитида мустаҳкам ўрин эгаллаш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилди.

Муроджон Рустамжонов O‘zLiDeP фаоли. Ёш изланувчан тадбиркорлардан. Унинг қуёнчилик йўналишидаги ишлари айнан маҳорат дарслари тингловчилари учун намуна сифатида слайдлар орқали намойиш қилинди. “Ноль”дан бошланган фаолиятнинг тадбиркорликда катта даромад манбаига айлантириш борасидаги билимлар мустаҳкамланди. Иштирокчиларнинг тадбиркорлик саводхонлигини оширишда ўз бизнесларини ташкил этиш бўйича  берган саволларига батафсил жавоблар берилди.

- “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида ёшларга яратилган шарт-шароитлар, имтиёзли кредитлар биз каби тадбиркорликка қизиқувчи ёшларнинг меҳнат гузарлари ташкил этишларида асосий омил бўлишини бугунги машғулотда янаям яққол ўргандик, - дейди Илёсбек Муҳаммаджонов. – Олган билимларимизни амалиёт билан узвий мустаҳкамлаш учун қуёнчилик фермасига қилган ташрифларимиз биздаги қизиқишларга қанот берди.

Партия “Ёшлар қаноти” томонидан ташкиллаштирилаётган бундай маҳорат дарслари ёш тадбиркорлар сафини кенгайишида муҳим ўрин тутмоқда.

Элёрбек Авулов,

O‘zLiDeP Андижон

вилоят кенгаши

Ёшлар қаноти мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1281
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+