“Хавфсиз интернет” лойиҳаси доирасида интернет-кафелар фаолиятидаги камчиликлар муҳокама этилди

15.10.2018, 22:04

“Хавфсиз интернет” лойиҳаси доирасида интернет-кафелар фаолиятидаги камчиликлар муҳокама этилди

O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими партия Ангрен шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда шаҳардаги техника касб-ҳунар коллежида “Хавфсиз интернет” лойиҳаси доирасида “Ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш” мавзусида давра суҳбати ўтказди.

Унда O‘zLiDeP шаҳар Кенгаши ходимлари, партия фаоллари, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, “Ёшлар қаноти” фаоллари, ички ишлар ходимлари, Жиноий ва маъмурий ишлар бўйича судьялар ҳамда Ёшлар иттифоқи Ангрен шаҳар Кенгаши ходимлари иштирок этди.

– Бундай давра суҳбатлари ёшларни интернетдан тўғри фойдаланишга ўргатади, – дейди O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши ходими Х.Маҳмудов. – Аслида тез ва арзон ахборот олиш, уни қайта ишлаб, етказиб беришда интернетга тенг келадиган манба топилмайди. Фақат ёшларнинг маънавий-ахлоқий талабларга жавоб берадиган сайтларга кириши, ахборот олиш маданиятини кучайтиришимиз зарур.

Давра суҳбатида интернет-кафелар фаолиятидаги айрим камчиликлар муҳокама этилди. Бундай жойларда жамоатчилик назоратини кучайтириш юзасидан фикр алмашилди.

А.ТУЙЧИЕВ,

O‘zLiDeP Тошкент вилояти

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1546
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+