“Ишбилармон аёл” танлов ғолиби бухоролик ёш тадбиркорларга мастер-класс ўтди

15.10.2018, 22:08

“Ишбилармон аёл” танлов ғолиби бухоролик ёш тадбиркорларга мастер-класс ўтди

Аввал хабар берганимиздек, бухоролик тадбиркор         Мамлакат Содиқова O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ўтказган “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остидаги “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови ғолиби бўлган эди. 

Партия Бухоро вилоят Кенгаши ташаббуси билан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят бўлинмасида вилоятдаги касб-ҳунар коллежи ўқувчи-ёшлари ва битирувчилари билан Мамлакат Содиқованинг учрашуви ташкил этилди.

Давра суҳбатида партия вилоят Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари Дилбар Аҳмедова, партия Бухоро шаҳар Кенгаши раиси     Жонибек Матниёзов, O‘zLiDeP фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

– Тикувчилик йўналиши бўйича ўз бизнесимни йўлга қўймоқчиман, – дейди    давра суҳбатида иштирок этган Бухоро туризм коллежи битирувчиси Хуршида Боймуродова. – Бугунги учрашув тадбиркорликдек мураккаб, айни чоғда   жамиятимиз учун ниҳоятда зарур ва фойдали бўлган соҳанинг сир-асрорларини билиб олишимизда муҳим аҳамият касб этди. Бундай учрашувларни кўпроқ ўтказиш тадбиркор ёшлар сафини янада кенгайтиради. 

Учрашув якунида фаолиятида бир қатор ютуқларга эришган соҳа ходимларига партия вилоят Кенгашининг эсдалик совғалари  топширилди.  

O‘zLiDeP Бухоро вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1455
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-10-16 08:46:17

Софдошимиз бухоролик тадбиркор Мамлакат Содиқовани кулга киритган ютуклари билан табриклаймиз ва уз тадбиркорлик билим сирларини ешларга ургатишини куллаб кувватлаймиз. Мана хозирги замон аёли.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+