Туркиялик профессор фермерларга биогумуснинг афзалликларини тушунтирди (+ВИДЕО)

16.10.2018, 11:28

Туркиялик профессор фермерларга биогумуснинг афзалликларини тушунтирди (+ВИДЕО)

Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Актам Хаитов аграр соҳада ҳамкорлик қилиш истагида бўлган “Imisk International Trade & Logistics” корхонасининг ишончли вакили Назим Мискави бошчилигидаги Турк ишбилармонларини қабул қилган эди.

Учрашувда органик ўғитлар яъни - биогумус етиштириш ҳамда шу орқали тупроқ унумдорлигини ошириш, бу борада Туркия тажрибасини ўрганиш ҳамда уни мамлакатимиз аграр секторига жорий этиш бўйича ўзаро фикр алмашилган эди.

Шундан келиб чиқиб, Туркиянинг Едитепа университети профессори, Турк стандартлари институтининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари, туркиялик органик ўғит ишлаб чиқарувчи корхона вакиллари ҳамда Тошкент вилоятида фаолият олиб бораётган фермер хўжалиги раҳбарлари ва ходимлари иштирокида амалий семинар ташкил этилди.

Унда Туркиянинг Едитепа университети генетик ва биоинжинерия кафедраси мудири, профессор Метин Туран дунёдаги кўплаб мамлакат ерларида фойдали қурт-қумурсқа, фойдали бактериялар қирилиб кетаётгани боис тупроқ ҳосилдорлигини ошириш долзарб масалага айланиб бораётганлигини таъкидлади. Ерларнинг мелиоротив ҳолатини яхшилашнинг битта чораси бор. У ҳам бўлса, керакли табиий минераллар ва биогумус-органик ўғитларни қўллаб, эътиборни кучайтириш лозим. Бир мавсумда ҳосил учун 70 фоиз кимёвий ўғит ишлатилса, шу натижага эришиш учун 40 фоиз биогомус қўллаш кифоя эканлиги алоҳида таъкидланди.

Семинарда фермерлар ҳамёнбоп бўлган биогумусни тайёрлаш ва ҳосилга таъсири каби масалаларда ўзларини қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоб олишди.

Амалий таклифларга бой бўлган тадбир сўнггида Тошкент вилоятидаги фермер хўжаликлари ерларини ўрганиш ва биогумусни қўллаш борасида кўргазмали семинар ўтказишга келишиб олинди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1939
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Искандар2020-05-08 15:17:44

"Xoʻrozqand chet elniki desa, yotib olib yalashadiya,oʻzimizniki teshib chiqadimi..."(Farmonbibi).


Bahodir2018-11-02 16:26:11

Fermer hojaligimiz anchadan beri biogomus iwlab chiqariwi rejalawtirgandi lekin bizga chivalchan darkor bolmoqda qatdan iwonchli chivalchan oliwimizi maslahat bersayz


Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-10-16 14:49:26

Кушни давлатлар билан тажриба олмашиш бу нафакат аграр сохани ривожлантириш, балки бутун иктисодий сохаларнинг янада ривожланишига асос булади.


Б.Исмоилов Ғиждувон тумани ижрочи котиби2018-10-16 11:56:00

Жорий йилда вилоятимиз раҳбарлари ва бир қатор туман ҳокимлари Голландия ва Белгияга бориб у ердаги илғор қишлоқ хўжалиги йўналиши билан батафсил танишиб, тажриба алмашишган эди. Бу тадбир ҳам барча фермерлар учун фойдали бўлган деб ўйлайман. Айниқса фермерлар билан чет эллардаги илғор фермерларнинг учрашувлари ташкил қилинса мақсадли бўлар эди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+