O'zLiDeP депутатлари иккинчи гуруҳ ногиронларининг никоҳ тўйини ўтказиб берди

16.10.2018, 21:06

O'zLiDeP депутатлари иккинчи гуруҳ ногиронларининг никоҳ тўйини ўтказиб берди

Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари Бахтиёр Сагатов, Маъруф Мирзаҳмедов, Анвар Шермурадов, Зайниддин Абраров ва Қобил Яхяевлар Олмазор туманида истиқомат қилувчи имконияти чекланган икки ёшнинг никоҳ туйини ўтказишда беминнат кўмак берди.

– O'zLiDeP Олмазор туман Кенгашига Владислав Тертишников никоҳ тўйини ўтказиб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди,– дейди  Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Бахтиёр Сагатов. – Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг тўйларини ўтказишда ҳомийлик қилдик. Бу каби хайрли ишларни кейинчалик ҳам давом эттиришга ҳаракат қиламиз.

– Туғма кар ва соқовман, – дейди Олмазор туманида яшовчи Владислав Тертишников. – Умр йўлдошимни учратганимга анча бўлган эди. Аммо тўй қилишга моддий имкониятимиз етмасди. Бир нечта ташкилотдан ёрдам сўрадик, натижа бўлмади. Кейин O’zLiDeP туман Кенгашига мурожаат қилдик. Депутатларимизнинг меҳрибончилигидан суюндик. Депутатларимиз нафақат тўйимизни ўтказишда кўмаклашишди, балки хонадонимизни таъмирлаб, ётоқхона мебеллари билан жиҳозлашда ҳам амалий ёрдам кўрсатишди.

Никоҳ туйида O'zLiDeP Олмазор туман Кенгаши ҳам ёшларга ўз совғаларини топширди.

O'zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1443
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+