“Тадбиркорликни ўргатиш орқали сафимизни янада кенгайтирамиз”, дейишмоқда хоразмлик партиядошларимиз

16.10.2018, 21:56

“Тадбиркорликни ўргатиш орқали сафимизни янада кенгайтирамиз”, дейишмоқда хоразмлик партиядошларимиз

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши Аёллар қаноти ташаббуси билан “Ҳамкорбанк” вилоят филиалида “Тадбиркор аёллар билан ҳамкорлик истиқболлари” мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди.

Жамиятмиз аёлларини, айниқса, уйда ўтирган ишсиз хотин-қизларни иш билан таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилган ҳолда бандлигини таъминлаш ва шу орқали турмуш шароитларини янада яхшилашга кўмаклашиш мақсадида ўтказилган мазкур семинарда вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, Марказий банк вилоят бош бошқармаси, Давлат солиқ қўмитаси, “Тадбиркор аёл” уюшмаси Урганч шаҳар бўлими, тижорат банклари вакиллари, “Маҳалла” ҳайрия жамғармаси, тажрибали тадбиркор ва фермер аёллар иштирок этди.

- “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурининг мазмун-моҳиятини янада кенгроқ тушунтириш ва унинг ижросини таъминлашда хотин-қизларимизнинг фаоллигини оширишда ҳар биримиз масъулмиз, – дейди Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи раҳбари Нигора Қўшчанова. – Депутатлик фаолиятим билан биргаликда 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида тадбиркорлик билан ҳам шуғулланаман. Бугун аёлларимизга қайси касб эгаси бўлишидан қатьий назар, тадбиркорлик билан шуғулланиши лозимлиги, жамиятимизнинг фаол қатлами сафига қўшилиши зарурлиги борасида фикр алмашдик.

Учрашув давомида хотин-қизларга имтиёзли кредитлар ажратиш тартиби, тадбиркорликни бошлаш истагида бўлган ёшларга бизнес-режа тузиш шартлари, тадбиркорлик менежменти, тадбиркорлик асослари йўналишларида маърузалар қилинди. Шунингдек, кичик тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган фуқароларга ўз бизнесларини янада кенгайтириш, ишлаб чиқараётган маҳсулотларини экспорт қилиш ва янги иш ўринлари яратиш борасида аниқ тавсиялар берилди.

Мушарраф Рахимова,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят

Кенгаши Аёллар қаноти

бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1927
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-10-17 16:48:25

Хоразмлик партиядошларимиз орасида хам купчилигини аеллар ташкил этганлиги куриниб тур. Жамиятимиз ривожидаги аелларимизнинг фаоллиги бизни кувонтиради албатта. Шу каби укув семинарлар купрок утказилиши тарофдоримиз,


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+