Депутат сўровидан сўнг ҳамшира “Сарой” ва “Мустақиллик” маҳалласига серқатнов бўлиб қолди

16.10.2018, 22:01

Депутат сўровидан сўнг ҳамшира “Сарой” ва “Мустақиллик” маҳалласига серқатнов бўлиб қолди

O‘zLiDeP Қарши туман Кенгашига “Сарой” ва “Мустақиллик” маҳалласида истиқомат қилаётган аҳолидан ҳудуд аҳли замонавий тиббий-профилактика ёрдами билан тўлиқ қамраб олинмагани тўғрисида мурожаат келиб тушган эди. Шикоятдан сўнг, партия туман Кенгаши ходимлари ва маҳаллий Кенгашдаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари мазкур муаммони атрофлича ўрганишди.

Ўрганиш жараёнида ҳудуддаги 55 сон ҚВП патронажи аҳолини тиббий кўрикдан ўтказишда лоқайдликка йўл қўяётгани аниқланди. Мазкур масала юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Д.Турсунов туман тиббиёт бирлашмасига депутатлик сўрови юборди.

– “Сарой” маҳалласида доимий истиқомат қиламан, – дейди М.Бобомуродова. – Хафақон касаллиги бўйича назоратда тураман. O‘zLiDeP фаолларига раҳмат! Уларнинг саъй-ҳаракатлари билан ҳамшира кунда-кунора хабар олиб кетадиган бўлди.

Депутат сўровидан сўнг маҳалладаги барча хонадонлар режали патронаж билан қамраб олинди.

O`zLiDeP Қашқадарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1483
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-10-17 12:23:33

Хакикатдан хам депутатларимизнинг ваколати зур афсуски "айрим" депуталаримиз тугри фойдалана олмай узида жавобгарчиликни сезинмасдан ишлаяпти. У халкнинг одами уни халки катта ишонч билдириб сайлаган вактида. Мана маколадаги депутатдан намуна олса арзийди


Шопўлатов Қосимжон Хатирчи туман Кенгаши депутати2018-10-17 10:20:23

Депутатларимиз ўз ваколати дорасида ситқидилдан ишласа барча муаммоларни бартараф этса булади.Депутатлик бу мансаб эмас мартабадур.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+