O‘zLiDeP лидерларига тарғиботнинг замонавий усуллари ўргатилди

17.10.2018, 22:18

O‘zLiDeP лидерларига тарғиботнинг  замонавий усуллари ўргатилди

Урганчда O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги сиёсий таълим маркази ташаббуси билан ўқув-семинар ташкил этилди.  

Семинарда партия вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари ходимлари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида “Обод маҳалла” дастурига киритилган маҳаллаларнинг фаол фуқаролари, Урганч давлат университети профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

– Жойларда  O‘zLiDeP тарафдорлари сонини ошириш бугунги кундаги энг муҳим вазифаларимиздан биридир, – дейди O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши раиси Ш.Сафарбаев. – Тадбиримизга психологларни жалб қилишдан мақсад эса лидерларимизни янада фаол ва ташаббускор бўлишга рағбатлантиришдан иборат.

Семинарда Урганч Давлат университети ўқитувчиси, психолог Ўғилжон Адамова “Инсон психологиясига таъсир этувчи омиллар” мавзусидаги видеоролиги орқали O‘zLiDeP сафини янада кенгайтириш, тарғиботнинг замонавий механизмлари ҳақида батафсил тушунча берди.

Султонбой Очилов,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

ҳузуридаги СТМ раҳбари

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1311
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

рахманова гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-10-18 09:17:07

Амалий укув семинарлар катнашчиларнинг хукукий ва сиёсий билим савиясини анча оширади ва эркин фикрлашни уртгатадаи, бундан бошка тажриба олмашади албатта. Бу эса келгуси ишлари саморадорлигини оширади


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+