O‘zLiDePнинг “Фаровон оила” лойиҳаси хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олишга хизмат қилмоқда

17.10.2018, 22:26

O‘zLiDePнинг “Фаровон оила” лойиҳаси хотин-қизлар ўртасида  ҳуқуқбузарликларни олдини олишга хизмат қилмоқда

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида “Аёлга меҳр беринг, муҳаббат беринг” мавзусида тадбир ташкил этди.

Тадбирда O‘zLiDeP Навоий шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари, вилоят “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ходимлари иштирок этди.

– Тадбирда “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида оилаларда ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш, оилавий ажримларнинг олдини олиш, хотин-қизлар ўртасида содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жазони ижро этиш муассасасидан қайтган хотин-қизларни ҳаётга қайтариш бўйича олиб борилган ишлар тўғрисида батафсил маълумот бердик, – дейди партия фаоли М.Хамроева. – Бундай давра суҳбатларини ташкил этишдан мақсад – оилада юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларни олдини олишдир. 

Тадбирда оилада зўрлик ишлатишнинг ҳар қандай турига барҳам бериш, хотин-қизлар ўртасида одам савдосини олдини олиш, ҳуқуқбузарлик, жиноят, ўз жонига қасд қилиш каби салбий оқибатларни келтириб чиқариш эҳтимоли бўлган омилларга қарши курашиш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Ш.Шокирова,

O‘zLiDeP Навоий

вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    1430
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+