O‘zLiDePнинг наманганлик 4 нафар фаоли “Ташаббус-2018” кўрик-танлови республика босқичида иштирок этади

17.10.2018, 22:30

O‘zLiDePнинг наманганлик 4 нафар фаоли “Ташаббус-2018” кўрик-танлови республика босқичида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар,  фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида ўтказилаётган “Ташаббус-2018” кўрик-танлови Наманган вилоят босқичида 59 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунарманд иштирок этди.

 Кўрик-танловда O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари в.б Иброҳим Саттаров иштирок этиб, вилоят босқичи иштирокчиларини қутлади ва O‘zLiDeP доимо тадбиркорлар ва ишбилармонлар манфаатларини таъминлашда улар билан бирга эканини таъкидлади. Барча иштирокчиларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Кўрик-танлов якунига кўра, O‘zLiDeP фаоллари бўлган “Наманган момиқ сочиқлари” МЧЖ раҳбари Ғиёсиддин Бабаханов саноат соҳасида “Йилнинг энг яхши тадбиркори”, “Бахтиёр Абдусаломович” фермер хўжалиги раҳбари Бахтиёр Қодиров “Йилнинг энг яхши фермери”, “Golden Egg of Namangan” МЧЖ раҳбари Абдулаҳад Шамсиддинов “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори”, Акмалжон Бойдедаев эса хизмат кўрсатиш соҳасида “Йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналишлари бўйича ғолибликни қўлга киритиб, кўрик-танловнинг республика босқичида иштирок этадиган бўлишди.

Кўрик-танлов якунида иштирокчиларга диплом ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Рустам Ҳакимов,

 O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши ходими

  • Кўрилди
    283
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб2018-10-18 09:13:37

Охо, ютуклар муборак булсинлар! УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши фаоллари номидан табриклаймиз. Хар бир ишнинг якуни булиши аник, Акаларимизнинг йил давомидаги тиним билмай ишлаган мехнатлари самараси бу. Чорчаманг, келгуси ишларингизда омадлар тилаймиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+