“Машҳура устоз” “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти” танловининг Олмазор туман босқичида ғолиб бўлди

17.10.2018, 22:35

“Машҳура устоз” “Энг намунали бошланғич  партия ташкилоти” танловининг  Олмазор туман босқичида ғолиб бўлди

“Энг намунали партия ташкилоти” танлови Тошкент шаҳридаги O'zLiDePнинг туман Кенгашларида ҳам давом этмоқда. Куни-кеча бошланғич партия ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш, намунали БПТлар сонини кўпайтириш, партия сафига янги аъзоларни жалб этиш ва партия тарафдорлари сафини кенгайтириш мақсадида ташкил этилаётган мазкур танловнинг Олмазор туман босқичи ниҳоясига етди.

Танлов якунларига кўра “Машҳура устоз” нодавлат таълим муассасаси қошидаги O'zLiDeP қуйи бўғини “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти” танловининг туман босқичи ғолиби бўлди. Энди мазкур БПТ танловнинг шаҳар босқичида иштирок этади.

Таъкидлаш керак, “Машҳура-Устоз” нодавлат таълим муассасаси 1996 йилда фаолият бошлаган. 22 йилдан ошиқ давр мобайнида уйда ўтирган ва коллежни тамомлаган аёллар ҳамда ёш қизларга 10 дан ортиқ касб-ҳунар сирларини ўргатиб келмоқда. 

Айни пайтда мазкур таълим муассасасининг ҳудудларда ҳам 12 та филиали бор. Мазкур филиалларда ҳам хотин-қизларга пазандачилик, тикувчилик, сартарошлик ва тўқувчилик каби ҳунарлар ўргатилади.

Навруз БОТИРОВ,

O'zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши бош консультанти

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1575
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+