Нурободлик ёш оилаларга “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурининг мазмун-моҳияти тушунтирилди

17.10.2018, 22:39

Нурободлик ёш оилаларга “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурининг мазмун-моҳияти тушунтирилди

Президентимизнинг “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури мазмун-моҳиятини хотин-қизлар ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида O'zLiDeP Нуробод туман Кенгаши “Оилавий бизнесни ривожлантириш аҳоли бандлигини таъминлашнинг муҳим омили” мавзусида давра суҳбати ташкил этди.

Тадбирда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, аёлларни кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначилик соҳаларига кенг жалб этиш каби масалалар кенг муҳокама қилинди.

– “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури аксарият уйда ўтирган хотин-қизларда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун катта имконият яратмоқда, – дейди O'zLiDeP Нуробод туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари М.Усанова. – Бизнинг галдаги вазифамиз эса тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ёш хотин-қизларга маҳорат дарсларини ташкил қилиш, молиявий, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга маркетинг ва ходимларни бошқариш бўйича амалий тавсиялар беришимиз керак.

Марҳабо Чўлиева,

O'zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    246
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-10-19 22:57:54

Хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни кенг тарғиб этиш, уларда бу борада амалий билим ва кўникмалар ҳосил қилиш, шакллантириш ва ривожлантириш биринчидан хотин-қизларнинг жамиятда ижтимоий фаоллигининг ошишига, иккинчидан, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳисобига оилалар моддий фаровонлиги таъминлашга сабаб бўлади.


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-10-19 22:57:53

Хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни кенг тарғиб этиш, уларда бу борада амалий билим ва кўникмалар ҳосил қилиш, шакллантириш ва ривожлантириш биринчидан хотин-қизларнинг жамиятда ижтимоий фаоллигининг ошишига, иккинчидан, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳисобига оилалар моддий фаровонлиги таъминлашга сабаб бўлади.


Д.Хамидова Жиззах вилояти2018-10-18 15:08:15

Ҳар бир оила – тадбиркор дастури аксарият тадбиркорлик фаолиятини енди бошлаш арафасида турган хотин-қизлар учун катта имконият яратиш билан биргаликда ёшларни қизиқишларини хам орттирмоқда.


Рахманова Гульнара УзЛиДеП тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-10-18 09:09:48

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури аксарият уйда ўтирган хотин-қизларда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун катта имконият эканлиги маколадан куриниб тур. Бу дастурни тугри ва аник таргиб килишда барча партия фаолларига куч кувват тилаймиз. Тадбиркорликни кенгайттиришда амалий ердам килиб кумакдош булайлик хурматли софдошларимиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+