O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” кўмагида 21 нафар хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтди

18.10.2018, 17:17

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” кўмагида 21 нафар хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтди

O‘zLiDeP Тахтакўпир туман Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Соғлом она – жамиятимиз таянчи” мавзусида маҳалла аёллари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

 Партиянинг туман Кенгаши ходимлари, туман хотин-қизлар қўмитаси, туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари, тегишли соҳа вакиллари иштирок этган тадбирда хотин-қизларнинг саломатлигини янада мустаҳкамлаш, уларнинг тиббиёт соҳасидаги билим ва кўникмаларини янада ошириш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида фикр-мулоҳозалар билдирилди.  

 Аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, айниқса аёлларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш муҳим аҳамият касб этади.  

Тадбир давомида маҳалла хотин-қизларининг ўз саломатлигига беэътибор бўлмаслик, вақтида тиббий кўрикдан мунтазам ўтиб туриши, уларда тиббий маданиятни янада юксалтириш борасида ҳам тиббиёт соҳаси ходимлари батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Давра суҳбатидан сўнг 21 нафар хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтишди.    

                                                                                       O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    491
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Умидахон Исаева. Андижон вилоят кенгаши Аёллар қаноти бўлим мудири2018-10-19 09:46:50

Хотин-қизларни тиббий саводхонлигини ошириш, уларни бепул тиббий кўрикдан ўтказилишлари бунда партия ва тиббиёт бирлашмамаларнинг хамкорлиги доимий бўлсин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+