“Сиз O‘zLiDePни биласизми?”

18.10.2018, 17:21

“Сиз O‘zLiDePни биласизми?”

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташкил топганининг ўн беш йиллиги муносабати билан партиянинг Наманган вилоят ташкилоти “Сиз O‘zLiDePни биласизми?” акциясини уюштирди. Акция доирасида Наманган шаҳри ва Косонсой туманидаги аҳоли  гавжум жойларда  сўровлар ўтказилди.

– Саволларга баҳоли қудрат жавоб бердим, – дейди Наманган шаҳридаги “Текстил либос” МЧЖ директори Анвар Муҳиддинов. – Очиғини айтишим керак, шу партияга хайрихоҳман. Унинг фаолиятини мунтазам кузатиб бораман. O‘zLiDePдан шаҳар Кенгашига сайланган депутатлар билан ҳамфикр, ҳамжиҳатликда ишлаймиз. Шаҳар миқёсидаги акцияда ғолиб чиқдим. Менга партиянинг махсус совғасини топширишди. Жудаям хурсандман.

Эътиборлиси, акция давомида “Текстил Либос” ва “Наманган тўқимачи” хусусий корхоналари, Наманган шаҳар электр тармоқлари ташкилоти ва Косонсой тумани фермер хўжаликларига хизмат кўрсатиш ва ҳисобот тузиш марказининг кўпгина ходимлари партиямиз сафига ўтди. Мазкур субъектларда янги бошланғич партия ташкилотлари тузилди.

Акция қизғин давом этмоқда.

Рустамжон ҲАКИМОВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1069
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+