Наманганлик лидерлар ҳар бир Кенгаш ҳузурида ёш ихтирочилар клубини ташкил қилиш кераклигини таъкидламоқда

18.10.2018, 17:40

Наманганлик лидерлар ҳар бир Кенгаш ҳузурида ёш ихтирочилар клубини ташкил қилиш кераклигини таъкидламоқда

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши партия Поп ҳамда Чуст туманлари Кенгаши ҳузурида шакллантирилган ҳудудий тарғиботчилар (лидерлар) гуруҳи аъзолари учун  ўқув-семинар ташкил этди.

– Барча даражадаги партия Кенгашлари ҳузурларида ёш ихтирочилар клубларини шакллантириш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш керак, – дейди тарғиботчилар гуруҳи аъзоси Шерзод Жўраев. – Бу нафақат илм-фанни, балки “start-up” лойиҳаларини ҳам ривожлантиришга хизмат қилади. Ихтирочилар клуби аъзолари кейинчалик инвесторлар билан ҳамкорликда янги-янги корхоналарга асос солиши мумкин.   

Ўқув-семинар иштирокчиларига “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла”, “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Yoshlar - kelajagimiz” Давлат дастурлари мазмун-моҳияти ва унда белгиланган имтиёзлар тўғрисида ҳам сўз юритилди.

А.Раҳманов,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши СТМ раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

 

  • Кўрилди
    1537
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+