“ҚИРҚҚИЗ ИЗИДАН”

30.11.2017, 18:04

“ҚИРҚҚИЗ ИЗИДАН”

O’zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши вилоят хотин-қизлар қўмитаси қошидаги  “Илм фан ва аёл” уюшмаси билан ҳамкорликда “Қирққиз изидан” мавзусида тадбир ташкил этди. Унда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни илм-фан тарақиётидаги ўрни ва ролини кучайтириш таълим ва фан йўналишида алоҳида иқтидорга эга қизларни қўллаб қувватлаш масалалари муҳокама этилди. Тадбирда Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Қобулова, O’zLiDeP Термиз шаҳар Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари, Термиз давлат университети доцент З.Нурова ва 450 нафардан зиёд талаба ёшлар иштирок этди.   

– Илм олиш игна билан қудуқ қазишдек мураккаб, – дейди З.Нурова. – Шундай бўлишига қарамай, илм олишни ҳаётининг мазмуни деб билган қизларимиз жуда кўп. Жорий йилнинг ўзида 2 нафар талаба-қизимиз давлат стипендиясини олди. Иқтидорли қизлар билан ишлашда ва уларни ўз вақтида рағбатлантириб боришда O’zLiDeP билан доимий ҳамкорлик қилиб боряпмиз.

Тадбир якунида Термиз давлат университетининг бир гуруҳ иқтидорли талабалари O’zLiDeP сафига қабул қилинди. 

O’zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

 

  • Кўрилди
    1633
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+