Шўрчида энг намунали БПТ аниқланди

18.10.2018, 18:03

Шўрчида энг намунали БПТ аниқланди

O‘zLiDePнинг Устав ва Дастурида белгиланган вазифаларни жойларда тарғиб қилишда ҳамда партия раҳбар органларининг қарор ва фармойишларида белгиланган мaқcaд ва вазифаларнинг бажарилишини таъминлашда алоҳида намуна ва фаоллик кўрсатиб келаётган бошланғич партия ташкилотлари ва Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, моддий ва маънавий рағбатлантириш, уларнинг тажрибаларини оммалаштириш мақсадида танлов ташкил этилмоқда. Шўрчи туманида бўлиб ўтган “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти” ва “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги энг фаол депутат” танловининг туман босқичида 29 та қуйи бўғин ва 9 нафар депутат беллашишди.

– Бугунги танлов ҳақиқатдан ҳам кескин муросасиз ўтди, – дейди O‘zLiDeP туман Кенгаши аппарат раҳбари У.Қулматов. – Натижаларга кўра, 230 нафар аъзони ўзида жамлаган Шўрчи ДМХЖ қошида тузилган бошланғич партия ташкилоти ғолибликни қўлга киритди. Бошланғич партия ташкилотининг жорий йилнинг шу даврига қадар партия ғояларини тарғиб этишга бағишлаб ўтказилган 13та тадбир ва учрашувлари танловда ҳал қилувчи роль ўйнади.

“Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги энг фаол депутат” танловида эса Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси, вилоят  Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Бўрон Менгбоев биринчи ўринга муносиб кўрилди.

Ў.Қорабоев,

O‘zLiDeP Шўрчи туман

Кенгаши ижрочи котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1175
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+