O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” сирдарёлик ёшлар учун ишлаб чиқариш корхоналарига саёҳат уюштирди

19.10.2018, 16:17

O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” сирдарёлик ёшлар учун ишлаб чиқариш корхоналарига саёҳат уюштирди

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан талаба-ёшларни кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятига кенгроқ жалб этиш мақсадида касб-ҳунар коллежларининг битирувчилари учун “Талабаликдан – тадбиркорликка” шиори остида йирик ишлаб чиқариш корхоналарига саёҳат уюштирилди.

Дастлаб тадбир Гулистон шаҳридаги “Wellfort” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхона фаолияти билан яқиндан танишишдан бошланди.

Тадбир иштирокчилари корхонада маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш, экспортга тайёрлаш жараёнлари, ходимларнинг иш фаолияти ва уларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Бу корхонада асосан барча ёш тоифаларига тегишли бўлган 100 га яқин турдаги кийим-кечак маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг ҳаммаси экспортга йўналтирилган. Корхонада 750 нафардан ортиқ ходим фаолият юритиб, уларнинг 80 фоиздан зиёдини касб-ҳунар коллежини битирган ёшлар ташкил этади.

Корхона ишчи-хизматчилари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Ходимлар махсус кийим-бош, иссиқ овқат, ишга келиб-кетишлари учун махсус транспорт воситаси билан таъминланган. Маънавият хонаси, ошхона, дам олиш, ечиниш-кийиниш, ювиниш, тиббиёт хоналари ходимлар хизматида.

Тадбирнинг иккинчи ярмида ёшлар Мирзаобод туманидаги “Мирзаобод universal trade claster” хусусий корхонасига қарашли иссиқхонада бўлиб, у ерда ҳам ходимларнинг иш фаолияти ва уларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

“Мирзаобод universal trade claster” хусусий корхонаси 35 гектар майдонни эгаллаган. Ушбу иссиқхонада 320 нафар ишчи-ходимлар фаолият олиб бормоқда. Айни вақтда иссиқхонада помидор, булғор қалампири ва бақлажон сабзавотлари етиштирилмоқда. Етиштирилаётган сабзавотларнинг 82 фоизи Россия давлатига экспорт қилиниши режалаштирилган.

Тадбирнинг якуний қисмида иштирокчилар ўз бизнес режалари билан йиғилганларни таништирди. Тадбиркорликни бошламоқчи, ўз бизнес лойиҳасини яратмоқчи бўлганларга мутахассислар томондан маслаҳат ва тавсилар берилди.

Тадбиркорликни бошламоқчи бўлган ёшларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб қайтарилди.

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1404
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+