O‘zLiDeP депутати “Ипакчи” маҳалласи болалари учун ўйин майдончаси қуриб берди

19.10.2018, 17:08

O‘zLiDeP депутати “Ипакчи” маҳалласи болалари учун ўйин майдончаси қуриб берди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва ҳудудий партия ташкилотлари масъул ходимлари, депутатлик корпуси вакилларидан иборат ишчи гуруҳларининг жойлардаги амалий фаолияти изчил давом этмоқда.

Тошкент шаҳрида “Обод маҳалла” дастури доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли жараёнда O‘zLiDePдан маҳаллий кенгашларга сайланган депутатлар, партия электорати вакиллари фаол қатнашмоқда. Айниқса, ижтимоий объектлар атрофини ободонлаштириш, маҳаллалар ичидаги кичик йўлаклар ва кўча йўлларини таъмирлашда жонбозлик кўрсатишяпти. Йўл бўйларига, маҳалла ҳудудларига  650 туп манзарали дарахт, 3 000 туп гул кўчати, 4 000 туп бошқа ўсимликлар экилди.

Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси
Р. Каримова томонидан “Кўтарма” маҳалласида жойлашган мактаб ва боғчага олиб борувчи йўлларга янги асфальт ётқизилди. Кўча чироқлари тўлиқ таъмирланди. Шунингдек, ушбу маҳаллада бекор юрган 10 нафар ёш иш билан таъминланди.

Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, “Даврбанк” хусусий акциядорлик тижорат банки бошқарув раиси Лутфулла Убаев “Ипакчи” маҳалласи болалари учун ўйин майдончаси қуриб берди.

O‘zLiDeP Юнусобод туман Кенгаши фаоли, “Top farm servis” МЧЖ раҳбари Азиз Михлиев бошчилигида “Ҳуснобод” маҳалласи идораси замон талабларига жавоб берадиган даражада янгитдан бунёд этилди. Эндиликда шу ерда 4 қаватли тиббий диагностик ва даволаш клиникаси қад ростламоқда.

– Мазкур клиника энг сўнгги технологиялар асосида жаҳон стандартларига мос ва хос андозада қурилмоқда, – дейди шижоатли тадбиркор. – Кунига 150 нафардан ортиқ беморга хизмат кўрсатишга мўлжалланган клиникада 60 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади.

Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Виктор Адилов “O‘zLiDePнинг обод кўчалари” лойиҳаси доирасида Катта Қўйлиқ маҳалласидаги Тўёна кўчаси йўлларини таъмирлаб, симёғочлардаги ёриткичларни янгилаб берди. Шу қаторда ҳудуд чиқиндилардан тозаланган ҳолда оқова сув қувурлари янгисига ўзгартирилди. Мазкур ҳашар ишларида маҳалла ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорлар ва маҳалла фаоллари яқиндан ёрдам беришди. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ҳам амалий кўмак кўрсатилди. 

Яшнобод туманидаги “Беҳизор” маҳалласида яшовчи Эшматовлар оиласи 1966 йил Тошкентда юз берган зилзиладан кейин одамларга вақтинча яшаб туриш учун берилган икки сотихли ҳовлида 18 киши бўлиб яшаб келишаётган эди.

– Бу уйлар ёғочдан қурилган бўлиб, қўшниларнинг девори бир-бирига уланиб кетган, – дейди Шаҳноза Эшматова. – Бузиб янгидан қуришнинг иложи йўқ. Алоҳида уй-жой қилиб, чиқиб кетишга иқтисодий аҳволимиз тўғри келмайди. Кичик ҳовлида овсинлар, болаларимиз билан бир амаллаб кун кўриб келаяпмиз.

Эшматовлар оиласининг Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Ёрқин Зокировга қилган мурожаатига “Беҳизор” маҳалла фуқаролар йиғини мутасаддилари билан биргаликда ижобий ечим топилди. Шаҳнозахон ва унинг овсинига Сергели туманида қурилаётган арзон уй-жойлардан иккита уч хонали квартира ажратиб берилди. Бошланғич тўлов ҳам тўланди...

Ҳа, бугун Эшматовлар оиласининг қувончи чексиз. Айниқса, болалар ҳадемай қурилиши якунланадиган янги, чиройли, кенг ва қулай уйга кўчиб ўтишни ҳаяжон билан кутишмоқда.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    545
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+