Ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш масаласи O’zLiDeP қуйи бўғинлари эътиборида

30.11.2017, 18:21

Ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш масаласи O’zLiDeP қуйи бўғинлари эътиборида

Мамлакатимизда ёшлар манфаати ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.   

“GM Uzbekistan” AJ Хоразм вилоят филиалидаги O’zLiDeP бошланғич партия ташкилоти томонидан ташкил этилган тадбир ҳам ана мавзуга бағишланди. Унда “GM Uzbekistan” AJ Хоразм вилоят филиали бошқарувчи директори, O’zLiDePдан Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайланган депутат С.Жуманиёзов, қуйи бўғин аъзолари ва ишчи-ходимлар иштирок этди.  

– Биз ёшлар тарбиясида мактаб-ота-она-маҳалла-ташкилот ҳамкорлигини йўлга қўйганмиз, – дейди қуйи бўғин етакчиси У.Маткаримов. – Лозим бўлганда маҳалла нозирлари билан бирма-бир уйларга кириб, тарғибот ишларини олиб боряпмиз. Шу билан бирга таълим муассасалари билан ҳамкорликда ўқувчиларни ишлаб чиқариш цехлари ва корхоналар фаолияти билан яқиндан таништириш, устоз-шогирд анаъанасини давом эттирган ҳолда касб-ҳунарга қизиқишини оширишга ҳаракат қиляпмиз.  

Тадбир якунида 27 нафар йигит-қизга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

O’zLiDeP Хоразм вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    2370
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+