O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури тарғиботига қаратилган семинар ташкил этди

19.10.2018, 17:11

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури тарғиботига қаратилган семинар ташкил этди

Мустаҳкам оилалар саодатимиз сарчашмаларидир. Шу боисдан оила мустаҳкамлигини таъминлаш мақсадида юртимизда бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Президентимизнинг “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисидаги қарорига мувофиқ жойларда бир қанча тадбирлар, давра суҳбатлари бўлиб ўтаётгани фикримизнинг далилидир.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Зарафшон шаҳар бўлими ушбу муҳим ҳужжат мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида давра суҳбати уюштирди.  Унда депутатлик гуруҳи аъзолари, партиянинг шаҳар бўлими ходимлари, “Аёллар қаноти”, БПТ аъзолари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди. Тадбирда қарор моҳияти ва унда белгиланган устувор вазифалар, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш, фаолиятини кенгайтириш ҳаракатида юрган ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш, жойларда бўш турган ер майдонларини янги ташкил қилинган оилавий тадбиркорлик субъектларига бериш орқали аҳоли учун қўшимча иш ўринлари яратиш масалалари муҳокама қилинди. Бу борада олинаётган кредитларни расмийлаштиришда   ортиқча қоғозбозлик, бюрократияга йўл қўймаслик ҳақида фикр билдирилди. Шунингдек, ушбу қарорни партия аъзолари ҳамда аҳоли ўртасида кенгроқ тарғиб қилиш юзасидан керакли вазифалар белгилаб олинди. Қарор ижросини таъминлашда эса ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорлар учун муносиб шароит яратиш, бу борада фаолиятини энди бошлаётган  ёшларга йўл кўрсатиш, уларни яратилган имконият ва имтиёзлардан хабардор қилиш муҳим вазифалардан бири эканлиги уқтирилди.

Йиғилганлар “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

 М. ПИРНАФАСОВА,

O‘zLiDeP Навоий вилояти

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1346
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-10-20 07:56:40

Президентимизнинг “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисидаги карори жойларга тугри таргибот килинганлиги дан бугунги кунда самарали ишлар гувохи булмокдамиз. Тадбиркорликни ривожлантиришда амалий ердамга хамиша таермиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+