O‘zLiDeP фаолларининг таклифи Президент қарорида ўз аксини топди (+видео)

19.10.2018, 17:50

O‘zLiDeP фаолларининг таклифи Президент қарорида ўз аксини топди (+видео)

“Муносабат” кўрсатувининг 26 сентябрдаги сонида тўғридан-тўғри эфирда O‘zLiDeP ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Кластерга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги янги қонун лойиҳаси муҳокама қилинган эди.

Кўрсатув давомида O‘zLiDeP вакилларининг мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилишда олдиндан тўлов амалга ошириш бўйича талабни қайта кўриб чиқиш вақти келганлиги борасидаги таклифи билдирилди. Партия фаолларининг ушбу таклифи куни кеча имзоланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида ўз аксини топди.

Яъни, Қарор билан эндиликда юридик шахслар – мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчилари мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини дастлабки тўловсиз, аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирмасдан ҳамда экспорт шартномасини сиёсий ва тижорат хавфларидан суғурта полисисиз амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар. 

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    816
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб2018-10-20 07:52:09

Мана бу маколани укиган хар бир шахс англаб етса керак конун уз узидан фойда буп колмайди. Халкимиз орасидан жойлардаги партиямизнинг куйи бугини булган бошлангич партия ташкилотларидаги фаол аъзоларимизнинг таклиф ва истаклари, мураожаатлари барчаси эътиборга олиниб анализ килиниб урганиладиганлигига кузимиз аник етти. Хар бир сохага эътиборни кучайттираетган Хурматли юртбошимизга миннатдорчилигимиз чексиз!


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-10-19 23:10:39

Партиямиз таклифлари Президент қарорларида акс этиши қабул қилиниши, шубҳасиз, партиямизнинг давлат ва жамият ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётида таъсири ва нуфузининг ортиб бораётганидан далолат беради. Бу борада ҳар бир партия аъзоси фаол бўлишга чорлаб қоламиз!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+