O‘zLiDeP раҳбари чимбойлик тадбиркор ва фермерлар билан учрашди

20.10.2018, 18:43

O‘zLiDeP раҳбари чимбойлик тадбиркор ва фермерлар билан учрашди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Актам Хаитов Қорақалпоғистон Республикасининг тадбиркор ва фермерлари фаолияти билан яқиндан танишиш ва уларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш мақсадида Чимбой туманида бўлди.

Дастлаб туман ҳокимлигининг кичик мажлислар залида тадбиркор ва фермерлар билан учрашиб, партиянинг асосий мақсад ва вазифалари хусусида сўз юритди. Шунингдек, тадбиркор ва фермерларнинг келгусидаги режалари билан танишди, бу борада зарур таклиф ва тавсияларини билдириб ўтди.

Партия раҳбари тумандаги “Ланэкстракт” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси фаолиятини кўздан кечирди ва корхона фаолиятини янада ривожлантиришга қаратилган таклиф ва тавсияларини билдирди. Корхонада O'zLiDeP Чимбой тумани Кенгаши томонидан ташкил этилган БПТ хонасига ҳам ташриф буюриб, у ерда корхона ишчилари партия аъзолигига қабул қилинди.

А. Хаитов Чимбой туманига ташрифи давомида «Кенес» ОФЙдаги “Кийикбай Мамутов” фермер хўжалигидаги пахта даласида фермер ва теримчилар билан учрашди. Тадбирда бир қатор илғор теримчиларга қимматбаҳо совғалар топширилди ва концерт дастури ташкил этилди.

 Партия раҳбарининг учрашувлари давом этмоқда.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2032
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгшаи ижрочи котиб 2018-10-21 10:09:46

УзЛиДеП Сиёсий Кенгаши рахбари ва рахбар ходимларнинг Коракалрогистон Республикасига ташрифидан хурсандмиз албатта. Хар бир сохада назорат кучли булса ва тугри йул йурик уз вактида курсатилаб борилса ходимларимизнинг хам жавобгарчилиги кучаяди. Биз рахбарларимиз келишини текшириш деб эмас амалий ердам сифатида кабул килишимиз зарур ва иш фаолиятимизни янада жонлантириш билан жавоб килишимиз лозим. Партиямиз максад вазифаларини таргиб килишда чарчаманг, хаммага куч кувват тилаймиз.Якинлашиб колган партиямизнинг тузилганига 15-йил тулиши мунасабати билан барча софдошларимизни табриклаймиз!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+