“Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан” лойиҳаси доирасида 3 нафар O‘zLiDeP фаоли “Deluxe fabric”га ишга жойлашди

22.10.2018, 16:26

“Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан” лойиҳаси доирасида  3 нафар O‘zLiDeP фаоли “Deluxe fabric”га ишга жойлашди

O‘zLiDeP Бухоро вилоят шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда “Deluxe fabric” корхонасида “Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан” лойиҳаси доирасида “Ёшлар бандлигини таьминлаш - муҳим вазифамиздир” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этди. Тадбирда  партия масъул ходимлари, корхона маьмурияти вакиллари, Бухоро шаҳрининг “Тўқимачилик”, “Садриддин Айний”, “Тошмачит” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ишсиз ёшлар, Бухоро мухандислик-технология институти  битирувчи талабалари, “Ёш либераллар” клуби аъзолари ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди.

 – Корхонамиз 2011 йил 26 апрел куни ташкил топган, – дейди “Deluxe fabric” раҳбари М.Ҳалимов. – Ўтган давр ичида  ишлаб чиқариш ҳажми 2 баравар  ошди. Сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида хориждан замонавий автоматлаштирилган линия ва дастгоҳларни харид қилдик. Бельгиянинг “Пиканол” русумидаги тикув, Германиянинг “Зуккер Мюллер” русумидаги оҳорлаш, “Беннингер” русумидаги тандалаш ускуналарини олиб келиб ўрнатдик. Натижада ишлаб чиқараётган маҳсулотларимиз сифати ошди.

Таъкидлаш керак, корхонада ҳар ой 150 минг погонометер ярим тайёр маҳсулот сифатли бўз ишлаб чиқарилмоқда. Кўйлакбоп материалларнинг Польша, Латвия, Озарбайжон, Россия давлатларига экспорт қилинмоқда.

Очиқ мулоқот давомида “Тўқимачи” МФЙда истиқомат қилаётган 3 нафар O‘zLiDeP фаоли “Deluxe fabric”га ишга жойлашди.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1205
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Бахромов Аслбек2019-01-13 17:13:48

Мени хам шу партяга азо килип ишга олсангиз нефтигаз каллежини тугатганман телфоним 939615202


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+