Депутат кўмаги билан Андижонда 12 метрлик замонавий кўприк қурилди

30.11.2017, 17:44

Депутат кўмаги билан Андижонда 12 метрлик замонавий кўприк қурилди

Давлатимиз раҳбари шу йилнинг 12 июлида Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган йиғилишида депутаталар халқимизнинг оғирини енгил қилиши, сайловчилар билан доимий мулоқотда бўлиши бугунги куннинг муҳим вазифаси, дея такидлаган эдилар. Ўша учрашув сиёсий партиялар ҳамда депутатларнинг сергак тортишига,  ўз зиммасидаги масулиятини янада теранроқ англашига туртки бўлди.

Видеоселекторда белгилаб берилган вазифалар бугунги кунда ўз ижросини  топмоқда. Депутат Азизбек Даминов Избоскан туманидаги 1-Жонобод сайлов округидан Халқ депутатлари Избоскан туман Кенгашига депутат этиб сайланган.  У ҳар ойда икки маротаба таълим муассасаларида маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар ва хотин-қизлар билан уларнинг бандлигини таъминлаш ва муаммоларини ўрганиш мақсадида давра суҳбатлари ташкил этади.

– Избоскан туманининг Жонобод ва Қўшкўприк маҳаллалари ўртасида катта канал бор, – дейди Жонобод МФЙда истиқомат қилувчи Рўзихон Собирова. – Икки маҳалла аҳолиси бир-бири билан айланма йўллар орқали “борди-келди” қилишарди. Бизга боғловчи  кўприк жуда зарур эди. Бу муоммо Азизбек Даминов аралашиви билан ҳал бўлгандан сўнг депутат сайлашда адашмаганимизни ҳис қилдик. Ҳозирда қўшни маҳалла билан бизни узунлиги 12 метрдан иборат замонавий кўприк боғлаб туради.  

Қаймоқли, Устозлар, Давр, Янги ҳаёт каби маҳалла кўчаларини асфалтлаштириш, аҳолининг ичимлик суви танқислиги муаммосини ҳал қилиш, тиббий муолажага муҳтожларга кўмаклашиш каби эзгу саъй-ҳаракатлар замирида ҳам депутатнинг фидойилиги мужассам.

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши матбуот хизмати 

  • Кўрилди
    1359
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+