Жиззах цемент заводи ҳузуридаги БПТ Ш.Рашидов туманининг энг намунали қуйи бўғини деб топилди

22.10.2018, 16:50

Жиззах цемент заводи ҳузуридаги БПТ Ш.Рашидов туманининг энг намунали қуйи бўғини деб топилди

“Энг намунали бошланғич партия ташкилоти” танловининг Шароф Рашидов туман босқичи бўлиб ўтди. Унда “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” қошидаги Жиззах цемент заводида ташкил этилган бошланғич партия ташкилоти ғолибликни қўлга киритди.

– Танловда 67 та қуйи бўғин иштирок этди, – дейди Жиззах цемент заводи қошида ташкил этилган бошланғич ташкилот етакчиси Дилшод Худойбердиев. – Ҳар бир қуйи бўғин ўтказган тадбирлари, партия дастурий мақсадлари тарғиботи ва аъзолар сафини кенгайтириш бўйича қайд этган натижаларига қараб баҳоланди.  

Таъкидлаш керак, Олмалиқ кон-металлургия комбинати қошидаги Жиззах цемент заводи 2011 йил ишга туширилган. Корхонада 2016 йилда O‘zLiDeP қуйи бўғини ташкил этилган. Ҳозирда корхона ишчи ходимларининг 299 нафари партия аъзолигига қабул қилинган бўлиб, партияга аъзо қабул қилиш бўйича энг намунали бошланғич ташкилотлардан бири ҳисобланади.

Холбек Асадов,

O‘zLiDeP Жиззах

вилоят Кенгаши

БПТлар билан

ишлаш гурухи раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1503
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+