O‘zLiDeP депутати кўмагида “Хонобод ўрта” МФЙда замонавий МТМ барпо этилади

22.10.2018, 17:15

O‘zLiDeP депутати кўмагида “Хонобод ўрта” МФЙда замонавий МТМ барпо этилади

 Аҳоли турмуш тарзини янада яхшилаш ва уларга қулай шароит яратиш мақсадида Поп туманининг “Хонобод ўрта” ва “Хонобод” маҳаллалари аҳолиси билан юзма-юз мулоқот ташкил этилди.  O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ва партия депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан ўтказилган мулоқотда электр ва тоза ичимлик суви таъминоти, бандлик ва уй-жой масаласи, болалар боғчасини ташкил этиш каби таклиф ва мурожаатлар келиб тушди.

- Ушбу маҳаллаларда ҳозирги кунда 1343 та хонадонларда 7306 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади, - дейди “Хонобод” МФЙ раиси Алишер Мурлиев. – Маҳалламизда 7 ёшгача бўлган болалар сони 800 нафарни ташкил этади. Бундан кўриш мумкинки, ушбу ҳудудда болалар боғчаси ташкил этиш жуда муҳим. Аҳоли вакиллари ҳам шу масалада кўп бор мурожаат қилишмоқда.

Ушбу масала юзасидан Халқ депутатлари Поп туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Гулбаҳор Қуролова туман ҳокимлигига “2019-2020 йилларда Поп туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига” киритишда амалий ёрдам сўраб депутатлик сўрови жўнатди. Натижада Хонобод ўрта маҳалласи ҳудудида 135 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим муассасаси қуриш учун ер майдони ажратиладиган бўлди.

А.Раҳманов,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши СТМ раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

 

  • Кўрилди
    1306
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-10-23 10:59:48

Президентимиз таъкидлаганидек ҳозирги кунда мактабгача таълим муассасаларини тубдан такомиллаштириш чораларини кўришни давр тоқозо этмоқда. Чунки бугунги куннинг ёшлари келажаги жуда ҳам билимли ва салоҳиятли бўлиши лозим. Бу эса ўз навбатида Ватан тапқдирини белгилаб берадиган меъзон десак асло муболаға бўлмайди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+