Президентимиз қарори олис ҳудудларда тадбиркорлик соҳасини янада ривожланишига хизмат қилади

22.10.2018, 17:18

Президентимиз қарори олис ҳудудларда тадбиркорлик соҳасини янада ривожланишига хизмат қилади

Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотлар изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Айниқса кейинги вақтларда тадбиркорлик субъектларига солиқ, божхона имтиёзлари бериш масаласига янгича ёндашилиб, давлатимиз раҳбарининг бир қатор қарор ва фармонлари қабул қилинди.

Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватланиши нафақат ушбу соҳани ривожланишига, шу билан бирга иш ўринлари сони ошишига, халқ фаровонлигига хизмат қилмоқда.

Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2018 йил 15 октябрда қабул қилинган “Тадбиркорлик учун шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
Қарори тадбиркорлик соҳаси учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини ошириш, тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз ишлаб чиқаришини мунтазам модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, уни юқори сифат ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш имконини берадиган илғор замонавий ускуналар билан таъминлашга қаратилган самарали рағбатлантириш тизимини яратишга хизмат қилади.

Қарорга мувофиқ, жумладан бирламчи шаклдаги этилен полимерлари олиб киришда божхона тўловларидан (божхона йиғими бундан мустасно) озод қилинди. Бу эса, ушбу маҳсулотга бўлган талабни қондиришга, маҳсулот ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш имконини беради.

Яна бир жиҳат, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 январдаги “2017-2021 йилларда оролбўйи минтақасини ривожлантириш давлат дастури тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ, Шуманай, Қонликўл, Тахтакўпир, Чимбой туманларида, Хоразм вилоятининг Янгиариқ ва Қўшкўпир туманларида 2027 йилнинг 1 январига қадар муддатга, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг қолган туманларида 2022 йилнинг 1 январига қадар муддатга ягона солиқ тўловини тўлашдан озод қилинган эди.

Президентимизнинг 2018 йил 15 октябрдаги мазкур Қарорига мувофиқ, энидиликда ушбу ҳудудларда жойлашган тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган ва фақатгина ушбу туманларда фойдаланиладиган махсус техника, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, қурилиш материаллари, металл конструкциялар учун 2020 йил 1 январига қадар божхона тўловларидан (божхона йиғими бундан мустасно) озод қилинди.

Бундай имконият ва имтиёзлар олис ҳудудларда тадбиркорлик соҳасини янада ривожланишига хизмат қилади.

Ўткирбек ТУРСУНОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатасидаги O‘zLiDeP

фракцияси аъзоси

 

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1265
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-10-23 10:55:44

Дарҳақиқат Ўзбекистонимизнинг барча ҳудудларида тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Фақат бу имкониятлардан оқилона фойдаланиш лозим холос.


Хива туман Кенгаши ижрочи котиби Я.Хожаниязова2018-10-23 09:22:18

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2018 йил 15 октябрда қабул қилинган “Тадбиркорлик учун шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори чекка худудлардаги аҳоли қатламини тадбиркорлик орқали янада қўллаб - қувватлашга қаратилганлиги эътиборга моликдир.


Рахманова Гульнара УзЛиДеП тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-10-23 08:08:37

Хакикатдан хам маколада айтилаганидек, Президентимиз томонидан 2018 йил 15 октябрда қабул қилинган “Тадбиркорлик учун шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги карори мазмуни ва мохиятини тугри тушинган хар бир тадбиркор янада куплаган кулайликлар яратилганига хурсанд булиб кизгин куллаб кувватламокда. Биз партия вакиллари хар бир карор ва фармонни электоратимизга уз вактида тушинтириб таргибот килиб боришимиз лозим


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-10-22 20:39:13

Президент қарори асосида тадбиркорларга, айниқса чекка жойларда истиқомат қилиб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган ишбилармонларга имтиёз ва имкониятларнинг берилиши чекка ҳудудларда ишлаб чиқаришнинг ўсишига, янги иш ўринларининг яратилишига, ҳудудларда ўзаро хўжалик алоқаларининг, товар-пул муносабатларининг кенгайишига, пировардида халқ турмуш шароитининг яхшиланишига сабаб бўлиши шубаҳсиздир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+